АсосийМаданият

Халқ артисти Тўлқин Тожиев 88 ёшида вафот этди

Кино, театр ва дубляж устаси мингдан ортиқ фильмларни овозлаштиришда иштирок этган.

'Халқ артисти Тўлқин Тожиев 88 ёшида вафот этди'ning rasmi

Театр, кинова дубляж санъати устаси Тўлқин Тожиев 88 ёшида вафот этди. 

Тўлқин Тожиев 1936 йил 13 апрелда Тошкентда туғилган. 1959 йили А.Островский номидаги Тошкент театр ва рассомлик санъати институтининг актёрлик факультетини тугатиб, Ҳамза номидаги Ўзбек давлат (ҳозирги Ўзбек миллий) академик драма театрига ишга кирган.

Ўзбекистон халқ артисти Жўра Тожиев хонадонида ўсиб, вояга етган Тўлқин Тожиев ижодий фаолиятини жуда эрта бошлаган. 1947 йилдан “Ўзбекфильм” киностудияси ва республика радиосида ишлай бошлади. Оиладаги ижодий муҳит унда театр санъатига илк меҳрини уйғотган эди. Актёр бўлиб етишишида отасининг хизмати жуда катта бўлди. Биринчи устози ҳам Жўра Тожиев эди. Шунингдек, Шариф Қаюмов, Александр Гинзбург, Тошхўжа Хўжаев, Шукур Бурҳонов, Саъдихон Табибуллаев каби устоз санъаткорлардан кўп нарса ўрганди.

У Ўзбек миллий академик драма театрида юздан ортиқ ранг-баранг образлар яратган.

Тўлқин Тожиев “Ўзбекфильм” киностудиясида дубляж қилинган мингдан ортиқ хориж фильмига овоз берган. “Қилич ва қалқон”, “Афоня”, “Иван Василевич касбини ўзгартиради”, “Сиздан угина, биздан бугина”, “Нофелет қаерда?”, “Канонир Долласнинг саргузаштлари”, “Садоқат”, “Филлар менинг дўстларим”, “Рам ва Шам”... бу рўйхатни узоқ давом эттириш мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Леонардо да Винчи шунчаки рассом эмас, у "генийлик" тимсоли бўлган'ning rasmi

    Маданият 15.01.2025 20:33

    Леонардо да Винчи шунчаки рассом эмас, у "генийлик" тимсоли бўлган

    Генийликка таъриф ва да Винчининг "генийлик" йўли.

    'Ислом цивилизацияси марказида хорижий ҳамкорлар билан учрашув бўлиб ўтди'ning rasmi

    Маданият 15.01.2025 11:14

    Ислом цивилизацияси марказида хорижий ҳамкорлар билан учрашув бўлиб ўтди

    Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ташқи қисми дизайни ҳамда Имом Бухорий инновацион музейининг контентини яратиш бўйича муҳокама ўтказилди.

    'Амир Темур даврига оид Қуръони Карим қўлёзмаси саҳифалари дунёнинг қатор музей ва кутубхоналарида сақланмоқда'ning rasmi

    Маданият 07.01.2025 12:25

    Амир Темур даврига оид Қуръони Карим қўлёзмаси саҳифалари дунёнинг қатор музей ва кутубхоналарида сақланмоқда

    Бу қўлёзма тарихдаги энг йирик Қуръон нусхаларидан бири сифатида эътироф этилади.

    '2025 йилда Беҳбудийнинг 150 йиллиги нишонланади'ning rasmi

    Маданият 04.01.2025 08:27

    2025 йилда Беҳбудийнинг 150 йиллиги нишонланади

    Бу бўйича президент қарори қабул қилинди.

    'Гринвич расадхонаси ва Мирзо Улуғбекнинг буюк илмий мероси'ning rasmi

    Маданият 17.12.2024 08:50

    Гринвич расадхонаси ва Мирзо Улуғбекнинг буюк илмий мероси

    Лондон яқинидаги машҳур Гринвич расадхонаси қурилишида аждодларимизнинг илмий ютуқлари, жумладан, Мирзо Улуғбекнинг кашфиётлари муҳим ўрин тутган.

    'Озодбек Назарбеков "Қирғизистон Республикаси халқ артисти" бўлди'ning rasmi

    Маданият 14.12.2024 08:02

    Озодбек Назарбеков "Қирғизистон Республикаси халқ артисти" бўлди

    Озодбек Назарбеков Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан учрашди.