АсосийДунё

Россия ТИВ: Европа Иттифоқи санкциялардан 1,5 триллион евродан кўпроқ зарар кўрган

Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари маълум қилди.

'Россия ТИВ: Европа Иттифоқи санкциялардан 1,5 триллион евродан кўпроқ зарар кўрган'ning rasmi

"Бугунги кунда Европа Иттифоқининг мамлакатимизга (Россияга – таҳр.) қарши жорий қилган турли шаклдаги санкцияларидан кўрган зарари, амалдаги ҳисоб-китобларга кўра, 1,5 триллион евродан ошади. Бу Европа Иттифоқи қилган сиёсий танловнинг бадалидир”, деган Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Александр Грушко ТАСС мухбирига берган интервьюсида

Мулозимнинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи “ўз-ўзини йўқ қилиш йўлидан бормоқда”, Россия иқтисодиёти эса “санкцияларга мослашиб олган”. “Санкцияларни жорий этиш билан ҳеч қандай геосиёсий мақсадларга эришиб бўлмайди”, деган Грушко, “Aгар Европа Иттифоқи Россия билан ҳар қандай иқтисодий ҳамкорликдан бутунлай воз кечиб, жаҳон иқтисодиётидан “узилиб” кетмоқчи бўлса, бу Европа Иттифоқининг танловидир”.

Ташқи ишлар вазири ўринбосари Москва “бундай муносабатлардан манфаатдор бўлган ҳамкорлар билан” иқтисодий алоқаларни ривожлантиришини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Венгриянинг ЕИ Кенгашидаги ваколатхонаси Европа Иттифоқининг 27 давлатининг доимий вакиллари Украинадаги можаро туфайли Россияга қарши санкцияларнинг 15-пакети, жумладан, Россия нефтини ташувчи хорижий танкерларга қарши чоралар бўйича келишиб олгани ҳақида хабар берган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Юн Сок Ёл вақтинчалик лавозимидан четлатилди'ning rasmi

    Дунё 15.12.2024 20:24

    Юн Сок Ёл вақтинчалик лавозимидан четлатилди

    Унинг ваколатлари бош вазирга ўтди.

    '"Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"'ning rasmi

    Дунё 15.12.2024 15:05

    "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"

    Жанубий Корея президенти халққа мурожаат қилди.

    'БМТ: Одам савдоси қурбонлари сони ортмоқда'ning rasmi

    Дунё 14.12.2024 20:29

    БМТ: Одам савдоси қурбонлари сони ортмоқда

    Одам савдоси бўйича 2024 йилги Глобал ҳисоботда одам савдоси қурбонлари сони 25 фоизга ўсганлиги қайд этилган.

    'Грузияга янги президент сайланди'ning rasmi

    Дунё 14.12.2024 19:18

    Грузияга янги президент сайланди

    Собиқ футболчи Михаил Кавелашвили Грузия президенти бўлди.

    'Асад ўзининг "ҳашаматли" турмуш тарзини оммадан яширган'ning rasmi

    Дунё 14.12.2024 18:27

    Асад ўзининг "ҳашаматли" турмуш тарзини оммадан яширган

    Асад оиласи “маҳаллий аҳоли орасида ажралиб турмасликка” ҳаракат қилган, сиёсатчининг қариндошлари “камтарона кийинган”, шунингдек, “оддий машиналар” ҳайдаган.