АсосийДунё

Юн Сок Ёл вақтинчалик лавозимидан четлатилди

Унинг ваколатлари бош вазирга ўтди.

'Юн Сок Ёл вақтинчалик лавозимидан четлатилди'ning rasmi

Миллий ассамблея томонидан импичмент эълон қилинганидан сўнг президент Юн Сок Ёл бу масала Конституциявий суд томонидан кўриб чиқилгунга қадар лавозимидан четлаштирилди, дея ёзмоқда "Zamon.uz". 

Конституциявий суд унинг ўз вазифаларини бажаришда давом этиши ёки йўқлиги ҳақида қарор қабул қилиши керак. Бу вақт ичида мамлакат бош вазири Хан Дак Су муваққат президент вазифасини бажаради.

Айни пайтда Ассамблеянинг Юнга нисбатан импичмент эълон қилиш қарори судга тақдим этилган ва қарорни муҳокама қилиш жараёни бошланган. Расмийлар бу масала бўйича йиғилиш 16 декабрь куни ўтказилишини айтган.

Маълумот учун, импичмент жараёни билан боғлиқ далилларни тинглаш ва баҳолаш учун тингловларни ўтказадиган суд 6 ой муддатда импичментни тасдиқлаш ёки рад этиши мумкин. Агар суднинг 9 нафар судьясидан 6 нафари қарорни маъқулласа, раҳбар лавозимидан четлаштирилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Россия ТИВ: Европа Иттифоқи санкциялардан 1,5 триллион евродан кўпроқ зарар кўрган'ning rasmi

    Дунё 15.12.2024 18:05

    Россия ТИВ: Европа Иттифоқи санкциялардан 1,5 триллион евродан кўпроқ зарар кўрган

    Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари маълум қилди.

    '"Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"'ning rasmi

    Дунё 15.12.2024 15:05

    "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"

    Жанубий Корея президенти халққа мурожаат қилди.

    'БМТ: Одам савдоси қурбонлари сони ортмоқда'ning rasmi

    Дунё 14.12.2024 20:29

    БМТ: Одам савдоси қурбонлари сони ортмоқда

    Одам савдоси бўйича 2024 йилги Глобал ҳисоботда одам савдоси қурбонлари сони 25 фоизга ўсганлиги қайд этилган.

    'Грузияга янги президент сайланди'ning rasmi

    Дунё 14.12.2024 19:18

    Грузияга янги президент сайланди

    Собиқ футболчи Михаил Кавелашвили Грузия президенти бўлди.

    'Асад ўзининг "ҳашаматли" турмуш тарзини оммадан яширган'ning rasmi

    Дунё 14.12.2024 18:27

    Асад ўзининг "ҳашаматли" турмуш тарзини оммадан яширган

    Асад оиласи “маҳаллий аҳоли орасида ажралиб турмасликка” ҳаракат қилган, сиёсатчининг қариндошлари “камтарона кийинган”, шунингдек, “оддий машиналар” ҳайдаган.