Жанубий Африка Республикаси Халқаро Жиноий суд ордери сабабли Путинни G20 саммитига таклиф қилмайди. Бу ҳақда Жанубий Африка президентининг расмий вакили Винсент Магвеня маълум қилди, дея хабар тарқатди ОАВ.
Маълум бўлишича, рад этилишга Ҳаагадаги Халқаро жиноий суд томонидан Путинни ҳибсга олишга берилган ордер сабаб бўлди. Жанубий Африка ХЖС фаолиятининг асосини ташкил этувчи Рим статутини ратификация қилган. Шунга кўра, агар Россия президенти мамлакатга ташриф буюрса, уни ҳибсга олиши керак. Мазкур қоидалар 2023 йил 22-24 август кунлари Йоханнесбургда бўлиб ўтган BRICS'нинг 15 саммитида ҳам амал қилган эди.
"BRICS'нинг Йоханнесбургдаги саммитидан бери ҳуқуқий вазият ўзгармади, биз ХЖС қарорларига таъсир қила олмаймиз", — денан Магвеня.