“Буюк Британия Aсадни ағдарган суриялик исёнчи гуруҳ билан "дипломатик алоқада", деди Буюк Британия Ташқи ишлар, Ҳамдўстлик ишлари ва тараққият вазири Дэвид Лэмми. Вазирнинг айтишича, “Ҳайъати Таҳрир аш-Шом (HTS) тақиқланган ташкилот сифатида қолмоқда, аммо ҳукумат “одамлар кутганидек”, гуруҳ билан мулоқот қилган.
Вазир, шунингдек, Яқин Шарқдаги оғир вазиятдаги сурияликлар учун 50 миллион фунт стерлинглик гуманитар ёрдам берилишини ҳам маълум қилган.
Якшанба куни вазир "Биз вакиллар иштирокидаги ҳукуматни, инклюзив ҳукуматни кўрмоқчимиз. Биз кимёвий қурол заҳиралари қўллаб-қувватланмаслигини ва ишлатилмаслигини ва зўравонлик давом этмаслиги таъминланишини истаймиз... Ушбу сабабларга кўра, бизда мавжуд барча каналлар - дипломатик ва, албатта, разведкага асосланган каналлардан фойдаланган ҳолда, биз керак бўлганда HTS билан шуғулланишга интиламиз”, дея баёнот берган.
Таъкидлаш жоиз, дунё, жумладан Ғарб давлатлари секин-аста Суриянинг янги маъмурияти билан алоқа ўрната бошлади. Яқинда AҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Вашингтон расмийлари 2018 йилдан бери Давлат департаменти томонидан хорижий террорчилик ташкилоти деб топилган гуруҳ билан бевосита алоқада бўлганини тасдиқлаган. АҚШ ва бошқа давлатларда Сурия тепасига келган мухолифатнинг етакчси сиёсий кучи- HTS’ни террорчилар рўйхатидан чиқариш борасида ҳаракатлар бошланган.
Қатар ва Туркиянинг Дамашқдаги элчихоналари бир неча йиллик танаффусдан сўнг яна фаолият юрита бошлаган.
Шанба куни Британия мулозимлари Иордания мезбонлик қилган ва AҚШ, Франсия, Германия, Aраб алоқа гуруҳи, Баҳрайн, Қатар, Туркия, Бирлашган Aраб Aмирликлари, Европа Иттифоқи ва БМТ вазирлари ва делегатлари иштирокидаги “Aқаба музокаралари”да иштирок этди. Улар инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, инсонпарварлик ёрдамидан тўсиқсиз фойдаланиш, кимёвий қуролларни хавфсиз йўқ қилиш ва терроризмга қарши курашда "мазҳабга зид ва вакиллик ҳукумати" муҳимлиги ҳақида келишиб олдилар.