АсосийДунё

Асад оиласининг хориждаги пул ва мулклари учун “ов” бошланади

Башар Асад Сурия халқига тегишли 135 миллиард долларни ўғирлаб Россияга қочиб кетганди.

'Асад оиласининг хориждаги пул ва мулклари учун “ов” бошланади'ning rasmi

Суриянинг собиқ президенти Башар Асад оиласининг хориждаги мол-мулки халқаро миқёсда ҳақиқий ов нишонига айланади. Бу ҳақда The Wall Street Journal ўз манбаларга таяниб хабар берди. 

Уларга кўра, Башар Асаднинг хорижда сотиб олинган мулклари орасида Россиядаги кўчмас мулклар, Венадаги меҳмонхоналар ва Дубайдаги шахсий самолёт каби мулклар бор. 

Жумладан, Оқ уйнинг собиқ расмийси, Aсаднинг активларини ўрганган Эндрю Тейблер таъкидлаганидек, собиқ президент мулклари учун ов аллақачон халқаро миқёсда бошланган. "Улар (Сурия собиқ президентининг оиласи) ҳар доим “Б” режага эга бўлган ва улар мамлакатдан қочиб кетиб, қувғинда яшаш эҳтимолига яхши тайёрланган", - дея қўшимча қилган Эндрю Тейблер.

Охирги маълумотларга қараганда, 2013-2019 йилларда, сурияликлар уруш ва очлик ва қашшоқликдан қийналиб, миллионлаб кўламда хорижга қочишга мажбур бўлган даврда Башар Асад оиласи Москва-ситидан 40 миллион доллар эвазига 19 та уй сотиб олган. (https://www.ft.com/content/fb48c0f4-009c-11ea-b7bc-f3fa4e77dd47) 

Маълумки, ноябрь ойи охирида қуролли мухолифат гуруҳлари Сурия армияси позицияларига қарши кенг кўламли ҳужумга ўтди. 8 декабр куни улар Дамашққа кирди, шундан сўнг ҳукумат армияси чекиниб, кейинчалик айримлари таслим бўлди, айримлари қочиб кетди. Башар Асад эса Сурия халқига тегишли 135 миллиард долларни ўғирлаб Россияга қочиб кетди.  (https://nv.ua/world/countries/bashar-asad-mog-vyvezti-iz-sirii-v-rossiyu-135-milliardov-dollarov-kontrabandoy-50473250.html)

2024 йил январидан буён Идлиб вилоятида мухолифат томонидан тузилган “Нажот ҳукумати”ни бошқариб келаётган Муҳаммад ал-Башир жорий йилнинг 10 декабрида Сурия вазирлар кабинетининг 1 мартгача давом этадиган ўтиш даврига раҳбар этиб тайинланганини эълон қилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Россияда энг кўп маош оладиган мигрантлар рўйхати эълон қилинди'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:49

    Россияда энг кўп маош оладиган мигрантлар рўйхати эълон қилинди

    Меҳнат вазирлиги чет элликларни ёллаш учун квотани 50 фоизга оширишни ҳам таклиф қилган.

    'Сурияда фуқаролар уруши бошланиши мумкин'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:39

    Сурияда фуқаролар уруши бошланиши мумкин

    Бу АҚШнинг Суриядаги ҳарбий мавжудлигига таҳдид солади.

    'Буюк Британия Суриянинг янги маъмурияти билан алоқа ўрнатди'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:23

    Буюк Британия Суриянинг янги маъмурияти билан алоқа ўрнатди

    Буюк Британия Ташқи ишлар вазири сурияликлар учун 50 миллион фунт стерлинглик гуманитар ёрдам берилишини маълум қилди.

    'Жанубий Африка президенти Путинни G20 саммитига таклиф қилмади'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:55

    Жанубий Африка президенти Путинни G20 саммитига таклиф қилмади

    Чунки Путин Африкага келса, уни ҳибсга олиш керак бўлади.

    'Оқилбек Жапаров Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раҳбари лавозимидан кетди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:39

    Оқилбек Жапаров Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раҳбари лавозимидан кетди

    Жапаровнинг истеъфоси бутун Вазирлар Маҳкамаси истеъфосига олиб келмайди.

    'Суриядаги ҳокимият алмашинувини тинч йўл билан ўтказиш лозим — Араб давлатлари'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:49

    Суриядаги ҳокимият алмашинувини тинч йўл билан ўтказиш лозим — Араб давлатлари

    Иорданияда Башар Асад режими қулагандан кейинги вазият муҳокама қилинди.