АсосийСиёсат

Абдулла Арипов Одилбек Қосималиевни Қирғизистон бош вазири бўлгани билан табриклади

Одилбек Қосималиев сал аввал лавозимдан олинган Оқилбек Жапаров ўрнига тасдиқланган.

'Абдулла Арипов Одилбек Қосималиевни Қирғизистон бош вазири бўлгани билан табриклади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси – Президент Администрацияси Раҳбари Адилбек Касималиев билан телефон орқали мулоқот ўтказди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот котиби хабар қилмоқда. 

Суҳбат аввалида Ўзбекистон Бош вазири Адилбек Касималиевни Қирғизистон Бош вазири этиб тасдиқлангани муносабати билан самимий табриклади.

Шунингдек, Давлатларимиз Раҳбарлари томонидан ҳукуматлар олдига қўйилган муҳим вазифаларни амалга оширишда яқин ҳамкорлик қилиш ҳамда савдо-иқтисодий, транспорт-логистика, энергетика, саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда эришилган келишувларни изчил рўёбга чиқаришга ишонч билдирилди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Бош вазири қирғизистонлик ҳамкасбига ушбу лавозимга тасдиқлангани муносабати билан табрик мактуби юборган эди.

    Бошқа янгиликлар