Бир неча кун олдин мексикалик Рикардо Эспиноса Франкога қарши баҳс олиб бориб, уни 3 раундда нокаутга учратган профессионал боксчи Муроджон Аҳмадалиев бугун тонгда Тошкентга қайтиб келди.
WBA Interim камари соҳибига айланган боксчини Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон бокс терма жамоаси мураббийлари, федерация расмийлари, ОАВ вакиллари ва спортчининг яқинлари тантанали равишда кутиб олишди.
Эслатиб ўтамиз, Монте-Карлода профессионал бокс турнирининг асосий жангида ярименгил вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев (13-1, 10 КО) мексикалик Рикардо Эспиноса Франко (30-5, 25 КО)га қарши рингга кўтарилди. Ўн икки раундлик жанг вақтинчалик WBA чемпионлик камари учун кечди. Муроджон учинчи раунддаёқ рақибини нокаутга учратди.