АсосийЖамият

Йигирмага яқин болалар учта Damas`да Андижондан Қорақалпоғистонга олиб кетилаётгани аниқланди

Автомобиллар Бухоро ҳудудида тўхтатиб қолинган.

'Йигирмага яқин болалар учта Damas`да Андижондан Қорақалпоғистонга олиб кетилаётгани аниқланди'ning rasmi

Андижон вилоятидан Қорақалпоғистон Республикасига 20 га яқин бола 3 та Damas`да олиб кетилаётгани аниқланди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 15 декабрь куни А-380 автомобиль йўлининг Бухоро вилояти ҳудудидан ўтувчи 325 километрида 3 та Damas тўхтатиб текширилган. Машиналарда 3 нафар мураббий ва йигирмага яқин болалар борлиги аниқланган.

ЙҲХХ ахборот хизматига кўра, болалар 1,5 минг километр масофа орқали Нукус шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган кураш мусобақасига кетаётган бўлган. Ҳар бир машинада 6−7 нафардан бола ва бир мураббий кетаётгани маълум қилинди.

"Бу каби ҳолатлар сўнги вақтлар бир неча бор такрорлангани боис ЖХД ЙҲХХда Транспорт, Спорт ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирликлари, шунингдек, қуйи бўғин раҳбарлари билан кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди", — дейилади хабарда.

Тадбирда сўз олганлар болаларнинг кўнгилсиз ҳодисаларга учрашига имкон яратувчи қонунбузарликлар содир этилишини танқид қилган. Болалар иштирокидаги оммавий саёҳатлар учун белгиланган талабларга риоя қилиш кераклиги эслатилган.

Маълумот ўрнида, Вазирлар Маҳкамаси қарорига асосан болалар гуруҳлари, умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус таълим муассасалари ўқувчилари фақат махсус жиҳозланган хизмат автомобилларидан фойдаланган ҳолда, ички ишлар органлари кузатувида ташилиши белгиланган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Аи-80 бензинни сотмасдан сақлаб турган АЁҚШга чора кўрилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 21:01

    Аи-80 бензинни сотмасдан сақлаб турган АЁҚШга чора кўрилди

    АИ-92-маркали автобензини лаборатория таҳлилларидан ўтказилганда сифатсизлиги аниқланди.

    'Тошкент вилоятида 3 киши ис газидан заҳарланиб, вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:01

    Тошкент вилоятида 3 киши ис газидан заҳарланиб, вафот этди

    Эр-хотин ва уларнинг 8 ёшли фарзанди ҳалок бўлгани айтилмоқда.

    'Энг олис, энг чекка ҳудудлар аҳолисига ёрдам кўрсатиляпти'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:10

    Энг олис, энг чекка ҳудудлар аҳолисига ёрдам кўрсатиляпти

    Нукус шаҳридан юз километр олисдаги Қўнғирот туманининг “Қўнғирот”, “Қоратол” овулларида аҳоли, “маҳалла еттилиги” билан мулоқотлар асносида кичик тадбиркорлик субъектлари вакилларини ўйлантираётган масалалар ўрганилиб, жойида ечим топиб берилди. Оғир ижтимоий аҳволдаги оилаларга амалий ёрдам кўрсатилди.

    'Долларнинг расмий курси яна кўтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:03

    Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосар тайинланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:45

    Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосар тайинланди

    Жамшиджон Абдузухуров бунга қадар Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш департаменти бошлиғи бўлиб ишлаган.