"Суҳбат чоғида ҳар икки сиёсатчи ҳам “Россиянинг Украинага қарши уруши жуда узоқ давом этмоқда, имкон қадар тезроқ адолатли ва барқарор тинчлик йўлидан бориш муҳим” деган фикрга келишди", — дея маълум қилди Германия ҳукумати вакили ШтеффенХебштрейт. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди.
Бу Олаф Шолцнинг Доналд Трамп билан унинг АҚШдаги президентлик сайловида ғалаба қозонганидан сўнг иккинчи телефон суҳбати бўлди.
"Шолц Европа Иттифоқи етакчилари саммитида иштирок этиш учун Брюсселдабўлиб турибди. Бир кун олдин Германия канцлери ва бошқа бир қатор Европа давлатлари етакчилари ҳамда ташқи ишлар вазирлари Украина президенти ВолодимирЗеленский ва NATO бош котиби Марк Рюттебилан махфий музокаралар ўтказган эди", дея қайд этади DPA.