Германиянинг Магдебург шаҳрида машина оломон устига ҳайдади. Натижада 11 киши ҳалок бўлди, 60 киши яраланди, дея ёзмоқда "Zamon.uz".
Ҳайдовчи қўлга олинган. Welt нашрига кўра, қўлга олинган эркак 1974 йилда Саудия Арабистонида туғилган. У автомашинани ижарага олиб, Рождество ярмаркаси томон йўл олган.
Полиция унинг шериклари бор ё йўқлигини текширмоқда.