АсосийЖамият

Фарғонадаги портлаш содир бўлган "заправка" бузилмоқда

Бу ҳақда вилоят ФВБ хабар берди.

'Фарғонадаги портлаш содир бўлган "заправка" бузилмоқда'ning rasmi

Фарғона шаҳри Аҳмад Яссавий кўчасидаги портлаш содир бўлган автомобилларга пропан ва бензин қуйиш шохобчаси бузилмоқда, дея хабар берди вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси.

Қайд этилишича, заправка шохобча раҳбарининг ўз хоҳиш истагига кўра бузилмоқда ва у қайта фаолият кўрсатмайди. 

"Бунинг асосий мақсади аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ҳамда келгусида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш", — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 17 декабрь куни Фарғона шаҳри марказидаги Petrolium автомобилларга пропан ва бензин қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлганди. Ҳодиса оқибатида 4 киши вафот этди. 

    Бошқа янгиликлар