АсосийЖамият

Қорақалпоғистонда қишлоқ хўжалиги, саноат ва туризмни ривожлантириш бўйича лойиҳа офиси ташкил этилади

Президент Қорақалпоғистонда қўшимча имкониятларни ишга солиш, инвестицияни кўпайтириш ва аҳоли бандлигини ошириш бўйича 2025 йилдаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди.

'Қорақалпоғистонда қишлоқ хўжалиги, саноат ва туризмни ривожлантириш бўйича лойиҳа офиси ташкил этилади'ning rasmi

Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси инвестиция ва иш ўринларини кўпайтириш бўйича режаларини тақдимот қилди.

Давлатимиз раҳбари уларнинг таркибига эътибор қаратди. Хусусан, келаси йил учун режа қилинган 3,1 миллиард доллар инвестициянинг бор-йўғи 500 миллион доллари ҳудудий лойиҳаларга тўғри келади.

Шу боис туманлардаги ҳамма имкониятларни сафарбар қилиб, бу нисбатни кўпайтириш кераклиги таъкидланди. Бунинг учун қўшимча 1 миллиард долларлик ҳудудий лойиҳалар шакллантирилиб, 120 та корхона ишга туширилади. Экспорт миқдори 500 миллион долларга етказилади.

85 та йирик корхона тўлиқ қувватга олиб чиқилади. Шунингдек, янги корхоналар, савдо ва сервис майдонлари ташкил этилиб, 150 минг одамнинг бандлиги таъминланади. Натижада ишсизлик даражаси 5,4 фоизга тушади. 20 минг эҳтиёжманд оилага даромад манбаи яратилиб, камбағалликни 7,6 фоизга камайтириш чоралари кўрилади.

Ҳозирги кунда Қорақалпоғистонда 1 гигаваттли шамол электр станцияси қурилаяпти. Жами 9,3 гигаваттли шундай станциялар қуриш бўйича лойиҳалар бошланаяпти. Бу – йилига 33 миллиард киловатт соат электр энергияси, дегани. Табиий газ бўйича ҳам қулайлик кўп.

Шунинг учун металлургия, кимё, қурилиш материаллари каби тармоқлардаги кўп энергия талаб қиладиган йирик лойиҳаларни Қорақалпоғистонда жойлаштириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Қишлоқ хўжалигида ҳам самарадорликни ошириш зарур. Суғориладиган ерларда жами 3 минг гектар саноатлашган боғ ва токзор барпо қилинади. 31 минг гектарда кунжут, 22 минг гектарда мош экиб, экспортга йўналтирилади. 30 минг гектарда қизилмия экиш бўйича уч йиллик дастур ишлаб чиқилади.

Булар Қорақалпоғистондаги имкониятларнинг айримлари, холос. Уларни самарали ишга солиш ҳудуднинг жадал тараққиётини таъминлайди.

Шу боис Қорақалпоғистонда 3 та асосий йўналишни – қишлоқ хўжалиги, саноат ва туризмни ривожлантириш бўйича лойиҳа офиси ташкил этилади. Мазкур тузилма ҳар бир туманнинг ўсиш нуқталарини таҳлил қилиб, қандай экинларни етиштириш, ердан даромадни кўпайтиришга ёрдам беради. Хомашё ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича лойиҳалар тайёрлаб, ҳокимларга етказади. Янги туризм йўналишларини очиш ва уларга инфратузилма олиб бориш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.

Мутасаддиларга инвестиция лойиҳаларининг бориши, бандлик ва экспорт режалари таъминланишини алоҳида назорат қилиш бўйича кўрсатмалар берилди. Нуфузли хорижий экспертларни жалб қилиб, ҳар бир туманни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш топширилди.

  

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қурилишда ишлашга келганлар вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинади'ning rasmi

    Жамият 23.12.2024 21:18

    Қурилишда ишлашга келганлар вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинади

    Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

    'Долларнинг расмий курси яна кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 23.12.2024 15:53

    Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Тошкент метроси Янги йил кечасида 2 соат кўпроқ ишлайди'ning rasmi

    Жамият 23.12.2024 15:33

    Тошкент метроси Янги йил кечасида 2 соат кўпроқ ишлайди

    Тошкент метроси илк марта Янги йил байрами муносабати билан 31 декабрь куни соат 05:00 дан 1 январь соат 02:00 гача йўловчиларга хизмат кўрсатади.

    '1 январдан айрим тадбиркорларга коммунал харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади'ning rasmi

    Жамият 23.12.2024 15:11

    1 январдан айрим тадбиркорларга коммунал харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади

    2025 йил 1 январдан нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари учун биноларни янгидан қурган ёки ўз бино ва иншоотларида умумий ўрта таълим фаолиятини йўлга қўйган тадбиркорлик субъектларига 5 йил муддатга ушбу таълим ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ бўлган коммунал харажатлари 50 фоизи қоплаб берилади.

    'Автомобилларни рўйхатидан ўтказиш давлат рақами белгилари тўлови камайтирилди'ning rasmi

    Жамият 23.12.2024 14:48

    Автомобилларни рўйхатидан ўтказиш давлат рақами белгилари тўлови камайтирилди

    Автомобилларни рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш, мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ва яна бир нечта хизматлардаги тўлов ставкалари ўзгартирилди.

    'Мурожаатчининг муаммосига ечим топиш ҳар бир раҳбарнинг устувор вазифасидир'ning rasmi

    Жамият 23.12.2024 13:51

    Мурожаатчининг муаммосига ечим топиш ҳар бир раҳбарнинг устувор вазифасидир

    “2025 йил - атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили” деб эълон қилиши муносабати билан 800 дан зиёд раҳбар кадрлар ва секторлар раҳбарлари олдида турган вазифаларни ўрганиш бўйича ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.