АҚШ сайланган президенти Доналд Трамп лавозимга киришган кунидаёқ "трансгендер аҳмоқликни тўхтатишга" ваъда берган.
"Мен болаларнинг жинсий майиб қилинишига чек қўйиш, ҳарбийлар ҳамда бошланғич, ўрта мактабларда трансгендер сиёсатига барҳам бериш тўғрисидаги буйруқни имзолайман", деган Трамп.
У яна эркакларни аёллар спортига яқинлаштирмасликка ваъда берган.
Трамп биринчи президентлик даврида Оқ уй "жинс" таърифини "биологик жинс" деб талқин қилган бўлса, Жо Байден маъмурияти буни "гендер идентификатори" деб талқин қилган.