Қозоғистоннинги Актау шаҳрида Azerbaijan Airlines самолёти ҳалокати натижасида 38 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақида авиаҳалокат бўйича текширув комиссиясига раҳбарлик қилган Қозоғистон бош вазир ўринбосари Канат Бозумбоев маълум қилди, дея хабар бермоқда zamon.uz.
Самолёт бортида жами 67 киши бўлган — 62 йўловчи ва беш экипаж аъзоси.
Ҳалокатдан сўнг 29 киши, шу жумладан уч нафар бола касалхонага ётқизилган. 11 кишининг аҳволи оғир.