Japan Airlines авиакомпанияси киберҳужумга учрагани сабаб бу парвозларга таъсир қилиши мумкинлигини маълум қилди.
"Биз киберҳужумга учраганимизни тасдиқлаймиз ва ҳозирда вазиятни ўрганмоқдамиз. Парвозларда кечикишлар ва бекор қилиниш эҳтимоли мавжуд", — деди авиакомпания вакили.
Авиакомпания ҳодиса ҳақида ҳозирча батафсил маълумот бера олмайди.
Kyodo агентлигининг хабар беришича, носозлик туфайли тўққизта ички ва бир нечта халқаро рейс кечиктирилган. Japan Airlines, шунингдек, вақтинча чипта савдосини тўхтатишни режалаштирмоқда.