АсосийСпорт

Жавоҳир Синдаровга 29 минг АҚШ доллари...

АҚШда ўтказилаётган шахмат бўйича Жаҳон чемпионатида рапид баҳслари якунланди ва айрим шахматчилар пул мукофотига лойиқ кўрилди.

'Жавоҳир Синдаровга 29 минг АҚШ доллари...'ning rasmi

Нью-Йоркда шахмат бўйича жаҳон чемпионатининг рапид баҳслари якунланди.

Мусобақа якунига кўра, эркаклар ўртасида ТОП-40, аёллар ўртасида эса ТОП-20 шахматчи қаторига кирган иштирокчилар пул мукофотига лойиқ кўрилишди. Унга кўра, Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Абдусатторов ва Афрўза Ҳамдамова пул мукофоти ишлаб олишди.

Нью-Йоркдаги ЖЧнинг рапид баҳсларида ўзбекистонлик шахматчиларнинг қайд этган натижалари: 

6-ўрин — Жавоҳир Синдаров 9 очко (29 минг АҚШ доллари ишлаб олди)

27-ўрин — Нодирбек Абдусатторов 8 очко (4.3 минг АҚШ доллари)

48-ўрин — Жаҳонгир Ваҳидов 7.5 очко

86-ўрин — Муҳиддин Мадаминов 7 очко

131-ўрин — Шамсиддин Воҳидов 5.5 очко

Аёллар:

7-ўрин — Афрўза Ҳамдамова 8 очко (12 минг доллар)

Эртага мусобақада блиц беллашувлари бошланади.

    Бошқа янгиликлар