АсосийСпорт

Саида Мирзиёева шахматчи Афрўза Ҳамдамовани табриклади

Аввалроқ, Афрўза Ҳамдамова амалдаги жаҳон чемпионини мағлуб этгани ҳақида хабар берган эдик.

'Саида Мирзиёева шахматчи Афрўза Ҳамдамовани табриклади'ning rasmi

Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева шахматчи Афрўза Ҳамдамовани жаҳон чемпионатидаги муваффақиятли иштироки билан табриклади.

"Афрўза Ҳамдамовани рапид бўйича жаҳон чемпионатидаги улкан ютуғи билан табриклаймиз! Атиги 15 ёшида у мусобақанинг ҳақиқий сенсациясига айланди, дунё рейтингининг Топ-20 талигига кирди ва иқтидор ҳамда меҳнатнинг чегараси йўқлигини исботлади. Баракалла, Афрўза! Сен халқимизнинг фахрисан!", деб ёзди Саида Мирзиёева.

Полшада бўлиб ўтган шахматнинг Рапид ва блиц йўналиши бўйича жаҳон чемпионатида Афрўза Ҳамдамова 8 очко билан 7-ўринни эгаллади ва 22,5 минг АҚШ доллари пул мукофотини қўлга киритди.

Афрўза мусобақа ғолиби, ҳиндистонлик Хумпи Конерудан атиги 0,5 очко ортда қолди.

    Бошқа янгиликлар