АсосийЖамият

Бугун айрим жойларда ёмғир ва қор ёғади

30 декабрь Ўзбекистон бўйлаб кузатилади ган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди.

'Бугун айрим жойларда ёмғир ва қор ёғади'ning rasmi

"Ўзгидромет" хабарига кўра, 30 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Кечаси 3-5, кундузи 10-12 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши кутилмоқда. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.     

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши кутилмоқда. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.   

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши кутилмоқда. Кечаси 0-5, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.     

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.   

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.    

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлиб, туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши кутилмоқда. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.   

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда 2024 йилда газ 129, электр 67, иссиқ сув 32 фоизга қимматлади'ning rasmi

    Жамият 01.01.2025 18:55

    Ўзбекистонда 2024 йилда газ 129, электр 67, иссиқ сув 32 фоизга қимматлади

    Ўтган йилда газ ва ток нархи кескин ўсгани инфляцияни 3,6 фоизга ошириб юборган.

    'Ким Чен Ин Путинни “энг яқин дўст” деб атади'ning rasmi

    Жамият 01.01.2025 14:10

    Ким Чен Ин Путинни “энг яқин дўст” деб атади

    Ким Чен Ин Путинга Украинага қарши урушда ғалаба тилади.

    'Тошкентга 3 та янги метро поезди олиб келинди'ning rasmi

    Жамият 01.01.2025 14:06

    Тошкентга 3 та янги метро поезди олиб келинди

    Улар техник синовдан сўнг иш бошлайди.

    'Амирсой ва Чимёнга олиб борувчи йўлда ҳаракат 12 январгача бир томонлама бўлади'ning rasmi

    Жамият 01.01.2025 13:59

    Амирсой ва Чимёнга олиб борувчи йўлда ҳаракат 12 январгача бир томонлама бўлади

    Дам олиш масканларида 2025 йил 12 январга қадар фуқаролар ташрифи одатдагидан кўпроқ бўлиши кутилмоқда.

    '1 январдан камбағал оилалар фарзандлари давлат боғчаларига имтиёзли асосда қабул қилинади'ning rasmi

    Жамият 01.01.2025 12:26

    1 январдан камбағал оилалар фарзандлари давлат боғчаларига имтиёзли асосда қабул қилинади

    Шунингдек, 2025 йилдан “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан камбағал оилаларнинг фарзандлари учун алоҳида квоталар ажратилади.