Санъаткор Бахтиёр Султонов бугун тонгда вафот этди. Бу ҳақда Бобур Бобомурод ўзининг инстаграм саҳифасида маълум қилди.
"Бугунги тонг нохуш хабар олиб келди. Бир пайтлар "Бедана" қўшиғи билан машҳур бўлган хонанда, созанда, бастакор, энг муҳими, яхши инсон Бахтиёр Султонов вафот этибдилар. Икки кун олдин 1 январь куни кечқурун телеграмдан янги йил табригини жўнатгандилар. Кеча кечқурун Кумушнинг янги хоразмча қўшиғини студияда айттириш учун устани чақирамиз деб режа қилгандик. Бахтиёр ака билан анча ҳамкорлик қилганмиз, кўп суҳбатда бўлганмиз. Доим ҳаракатда эдилар. Ниятлари кўп эди", дея ёзади шоир.
Таҳририят марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.