АсосийЖамият

Ўзбекистонда 1 февралдан тезюрар поездлар чипталари нархи оширилади

"Афросиёб" электропоездларининг чипта нархи 25 фоизгача, бошқа тез юрар йўловчи поездларники эса 30 фоизга оширилмоқда.

'Ўзбекистонда 1 февралдан тезюрар поездлар чипталари нархи оширилади'ning rasmi

2025 йил 1 февраль санасидан бошлаб юқори тезликда ҳаракатланувчи "Афросиёб" электропоездларнинг VIP, Бизнес тоифадаги чипта нархлари 25% га, Эконом тоифадаги чипта нархлари 20% га ҳамда тез юрар йўловчи поездлар  "Шарқ", "Насаф" ва "Ўзбекистон" поездларнинг чипта нархлари 30% га оширилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон темир йўллари АЖ матбуот хизмати хабар қилди. 

Унга кўра, "Афросиёб" электропоездларнинг чипта нархлари қуйидагича:

Тошкент — Бухоро

ВИП 994 000 сўм

Бизнес 751 000 сўм

Эконом 484 000 сўм

Тошкент — Қарши

ВИП 854 000 сўм

Бизнес 634 000 сўм

Эконом 406 000 сўм

Тошкент — Самарқанд 

ВИП 619 000 сўм

Бизнес 450 000 сўм 

Эконом 294 000 сўм этиб белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-329-сонли Қарорига мувофиқ 2024 йил 1 январдан бошлаб юқори тезликдаги ва тезюрар йўналишдаги поездларда йўловчиларни ташиш хизматлари тарифларини давлат томонидан тартибга солиш амалиётидан воз кечиш, шунингдек, уларни бозор тамойиллари асосида тартибга солиш механизмига ўтилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 21:09

    Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди

    Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди Шаҳзод Рисматовга ҳукм ўқиди.

    'Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 19:31

    Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди

    “Ўзгидромет” ҳолат бўйича амалга оширилаётган мониторинг натижаларини эълон қилди.

    'Долларнинг расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 16:27

    Долларнинг расмий курси кўтарилди

    Марказий банк 24 ноябрь куни учун белгиланган янги валюта курсларини эълон қилинди.

    'Тошкентнинг ифлосланган ҳавосини тозалаш бошланди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 15:41

    Тошкентнинг ифлосланган ҳавосини тозалаш бошланди

    Ҳаводаги PM2.5 ва PM10 миқдори ошган шароитда йўлларни намлаш шаҳардаги иккиламчи чангланишни қисқа вақтда камайтирувчи энг тезкор чоралардан бири ҳисобланади.

    'Ўзбекистонда туризм учун янги имтиёз ва субсидиялар жорий этилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 13:18

    Ўзбекистонда туризм учун янги имтиёз ва субсидиялар жорий этилди

    Туристлар оқимини кўпайтириш, хизматлар сифатини ошириш ва инвестицияларни рағбатлантиришни кўзда тутади.