АсосийЖамият

COVID-19‘дан ҳам хавфли вирус тарқалмоқдами?

Санэпидемқўмита метапневмовируси билан боғлиқ вазият бўйича расмий маълумот берди.

'COVID-19‘дан ҳам хавфли вирус тарқалмоқдами?'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда метапневмовирус инфекцияси ва ушбу инфекциянинг COVID-19дан ҳам хавфли эканлиги юзасидан хабарлар тарқалмоқда. 

Санэпидқўмита ушбу касаллик тўғрисида қуйидагиларни маълум қилди:

Метапневмовирус биринчи марта 2001 йилда аниқланган бўлиб, асосан ҳаво-томчи йўли билан, камдан-кам ҳолатларда эса ифлосланган юзалар билан алоқа қилиш орқали юқади.  Вирусни асосан куз-қиш мавсумида фаол айланиши кузатилади.

Метапневмовирус инфекцияси, одатда бурун оқиши, йўтал ва иситма каби белгилари билан ўткир респираторли инфекциялар шаклида намоён бўлади, баъзи ҳолларда бронхиолит ва пневмонияни келтириб чиқаради.

Метапневмовирус билан касалланган одамларнинг аксарияти асоратларсиз тузалиб кетади.

Ушбу вирус билан касалланиш ҳолатлари ҳар йили дунёнинг барча мамлакатларида қайд этилади.

Бутун дунёда бўлгани каби, қўшни Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати тарқатган хабарда, айни пайтда ўткир респиратор вирусли инфекциялар ва грипп билан касалланишнинг мавсумий ўсиши кузатилаётгани, шу билан бирга метапневмовируснинг ҳам қайд этилгани эълон қилинган.

Айни вақтда республикамизда ҳам ўткир респиратор инфекцияларга чалиниш ҳолатларининг мавсумий кўтарилиши кузатилмоқда.

Ушбу респиратор инфекцияларнинг сўнги лаборатор таҳлиллари натижасига кўра: 36,9%да грипп вируси, 30,2%да риновирус, 28,6%да респиратор-синцитиал вирус, 1,2%да метапневмовирус ва 3,1%да бошқа вируслар аниқланган.

"Шу ўринда фуқароларимиз ушбу инфекцияларни юқтириб олмасликлари учун:

профилактика ва гигиена қоидаларига риоя қилиш;

одамлар гавжум жойларга, айниқса ёш болаларни олиб юришни чеклаш;

касаллик белгилари пайдо бўлган оила аъзоларини алоҳида сақлаб, шифокор кўрсатмасига асосан даволанишни тавсия қиламиз", - дейилади хабарда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 21:09

    Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди

    Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди Шаҳзод Рисматовга ҳукм ўқиди.

    'Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 19:31

    Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди

    “Ўзгидромет” ҳолат бўйича амалга оширилаётган мониторинг натижаларини эълон қилди.

    'Долларнинг расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 16:27

    Долларнинг расмий курси кўтарилди

    Марказий банк 24 ноябрь куни учун белгиланган янги валюта курсларини эълон қилинди.

    'Тошкентнинг ифлосланган ҳавосини тозалаш бошланди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 15:41

    Тошкентнинг ифлосланган ҳавосини тозалаш бошланди

    Ҳаводаги PM2.5 ва PM10 миқдори ошган шароитда йўлларни намлаш шаҳардаги иккиламчи чангланишни қисқа вақтда камайтирувчи энг тезкор чоралардан бири ҳисобланади.

    'Ўзбекистонда туризм учун янги имтиёз ва субсидиялар жорий этилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 13:18

    Ўзбекистонда туризм учун янги имтиёз ва субсидиялар жорий этилди

    Туристлар оқимини кўпайтириш, хизматлар сифатини ошириш ва инвестицияларни рағбатлантиришни кўзда тутади.