АсосийСиёсат

Энди давлат боғчаларига директор тайинлаш янги тартибда амалга оширилади

Бу бўйича Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилинган.

'Энди давлат боғчаларига директор тайинлаш янги тартибда амалга оширилади'ning rasmi

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2025 йил 1 январдан бошлаб, Малака ошириш институтида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги давлат мактабгача таълими ташкилоти (МТТ) директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсида ўқитиш ва уларга махсус портал орқали менежерлик сертификатини электрон шаклда бериш тизими жорий этилади.

2025 йил 1 январга қадар директор лавозимида ишлаб келаётган ходимларни ўқитиш ва сертификат олиш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

2025 йил 1 сентябрдан бошлаб эса бундай сертификатга эга бўлган боғча директорига ушбу сертификатнинг амал қилиш муддати давомида лавозим маошига ҳар ойлик 30 фоиз қўшимча устама тўланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари томонидан менежерлик сертификатига эга бўлган номзодлар орасидан ташкилот директори лавозимига номзодлар захираси шакллантирилади.

Бунда ташкилот директори вакант лавозимларига номзодлар фақат сертификати мавжуд бўлган кадрлар орасидан танлаб олинади.

Мазкур амалиётдан кўзланган мақсад – давлат мактабгача таълим ташкилотлари директори лавозимига юқори малакали, замонавий бошқарув кўникмаларига эга бўлган кадрларни тайинлаш тизимини жорий этиш.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шавкат Мирзиёевга Испания қироли ва Ҳиндистон бош вазиридан қутловлар келди'ning rasmi

    Сиёсат 03.01.2025 16:42

    Шавкат Мирзиёевга Испания қироли ва Ҳиндистон бош вазиридан қутловлар келди

    Янги йил байрами муносабати билан хорижий етакчилар Ўзбекистон Президенти ва кўп миллатли халқига тинчлик-осойишталик, бахт-саодат, фаровонлик, катта муваффақиятлар ва равнақ тилакларини изҳор этмоқда.

    'Сардор Умурзоқовга қўшимча ваколатлар берилди'ning rasmi

    Сиёсат 02.01.2025 16:53

    Сардор Умурзоқовга қўшимча ваколатлар берилди

    Бу ҳақда Президент қарорида белгиланди.

    'Шавкат Мирзиёев Кореядаги авиаҳалокат муносабати билан таъзия билдирди'ning rasmi

    Сиёсат 29.12.2024 14:32

    Шавкат Мирзиёев Кореядаги авиаҳалокат муносабати билан таъзия билдирди

    Аввалроқ, Жанубий Кореяда йўловчи самолёт ҳалокатга учрагани ҳақида хабар берган эдик.

    '“Бу чинакам тарихий воқеа”'ning rasmi

    Сиёсат 27.12.2024 15:42

    “Бу чинакам тарихий воқеа”

    Шавкат Мирзиёев Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли қурилиши бошланишига бағишланган маросим иштирокчиларига мурожаат йўллади.