АсосийСИЁСАТ

Ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари хорижга малакали мутахассис сифатида бормоқда — Президент

Хорижда ишлаётган ўзбекистонликлар сони сўнгги ўн йилда икки баробар камайган бўлса-да, уларнинг оилаларига юбораётган пуллари тўрт баробар ошган.

'Ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари хорижга малакали мутахассис сифатида бормоқда — Президент'ning rasmi

Давлат раҳбари йиғилишда жаҳон меҳнат бозоридаги ўзгаришларга эътибор қаратди. Бугун дунёда 168 миллион киши халқаро меҳнат миграциясида иштирок этмоқда. Ўзбекистонда хорижда ишлаш истагидаги фуқаролар кўп, бошқа давлатларда эса ишчи кучига талаб юқори. Ушбу икки имкониятни ўзаро боғлаш соҳа мутасаддилари ва ҳудуд раҳбарлари олдидаги асосий вазифа экани таъкидланди.

"Инсон ўз касбини пухта эгалласин, ўз қадрини билсин, ўз юртига таяна олсин!" — деди Президент.

Қайд этилишича, сўнгги йилларда тартибли меҳнат миграциясига бўлган муносабат тубдан ўзгарган. Илгари бу йўналишда учта давлат билан ҳамкорлик қилинган бўлса, ҳозир уларнинг сони 27 тага етган. Ҳамкорликдаги йирик хорижий иш берувчилар сони эса қарийб 400 тани ташкил этмоқда.

Сўнгги ўн йилда хорижда ишлаётган ўзбекистонликлар сони икки баробар камайган бўлса-да, уларнинг оилаларига юбораётган маблағлари тўрт баробар ошган. Президент буни халқаро меҳнат бозорида ўзбек мутахассисларига муносабат ўзгариб, фуқаролар хорижга оддий ишчи эмас, балки малакали кадр сифатида бораётгани билан изоҳлади.

    Бошқа янгиликлар