АҚШда "JetBlue" самолётининг шасси қисмида икки кишининг жасади топилди. Жасадлар Флорида штатидаги Форт-Лодердейл халқаро аэропортида парвоздан кейинги хавфсизлик текшируви вақтида аниқланган. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди.
“Ҳозирча қурбонларнинг шахси ва улар самолётга қандай кириб олишгани аниқланмаган”, - дейилади компания баёнотида.
"JetBlue" воқеани "даҳшатли вазият" деб атади ва барча ҳолатларга ойдинлик киритиш учун расмийлар билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини таъкидлади. "Newsweek" журналининг аниқлик киритишича, ҳодиса Ню Ёркдаги Жон Кеннеди номидаги аэропортдан учаётган самолёт билан содир бўлган.