АсосийДунё

Олмаотадан Aнталияга учаётган самолёт шошилинч Оқтоуга қўнди

Олмаотадан эҳтиёт қисмлар етиб келиши зарурати туфайли парвоз қолдирилган.

'Олмаотадан Aнталияга учаётган самолёт шошилинч Оқтоуга қўнди'ning rasmi

8 январь куни Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридан Туркияга, Aнталия томон учаётган "Airbus A321" самолёти Оқтоу аэропортига фавқулодда қўнди. Бу ҳақда “Kazinform” агентлиги "Air Astana" матбуот хизматига таяниб хабар берди.

Ҳодиса техник сабаб, яъни марказий бак ёнилғи тизими хавфсизлик қурилмаси носозлиги сабаб содир бўлган.

Қўниш жараёни меъёрида амалга оширилди.

Олмаотадан эҳтиёт қисмлар етиб келиши зарурати туфайли парвоз 9 январга қолдирилган.

Йўловчилар озиқ-овқат ва меҳмонхона билан таъминланган.

Aнталиядаги йўловчилар учун ҳам шундай чоралар кўрилмоқда.

    Бошқа янгиликлар