АсосийДунё

Бразилияда қўнаётган самолёт портлаб кетди

Ҳодиса оқибатида етти киши, жумладан, соҳилда дам олаётганлар ҳам жабрланган.

'Бразилияда қўнаётган самолёт портлаб кетди'ning rasmi

Бразилиянинг Убатуба шаҳридаги Гастан-Мадейра аэропортида Cessna Aircraft бизнес-жети шаҳар соҳилида учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетди, оқибатда самолёт портлади. Бу ҳақда “Shot” хабар берди.

Ҳодиса оқибатида етти киши, жумладан, соҳилда дам олаётганлар ҳам жабрланган. Самолёт учувчисини қутқариб бўлмаган. Самолётда беш киши бўлган. Воқеа гувоҳлари аксарияти болалар бўлган йўловчиларни қутқариб қолишга муваффақ бўлган. Учувчи ҳалок бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт ҳалокатига ёмон об-ҳаво шароити ва ёмғирдан ҳўл бўлган учиш-қўниш йўлаги сабаб бўлган.

Жабрланганлар шифохонага етказилган, уларнинг соғлиғи қониқарли дея баҳоланмоқда.

    Бошқа янгиликлар