АсосийЖамият

Энди мопед ва скутерларни "права"сиз ҳайдаганлар жаримага тортилади

Бу ҳақда ЙҲХБ хабар берди.

'Энди мопед ва скутерларни "права"сиз ҳайдаганлар жаримага тортилади'ning rasmi

Ўзбекистонда 2025 йил 1 мартдан бошлаб “А” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасисиз мопед ва скутерларларни бошқариш жаримага сабаб бўлади. Бу ҳақда ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди. 

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги қарори билан амалдаги Йўл ҳаракати қоидаларига бир қанча ўзгартиришлар киритилганди. Хусусан, электромотоцикл, мопед ва скутерлар учун алоҳида фарқловчи давлат рақам белгилари жорий этилди.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан фойдаланишда бўлган мопед ва скутерларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида 2025 йил 28 февралга қадар амал қиладиган вақтинчалик низом ҳам тасдиқланган.

Унга кўра, двигателининг иш ҳажми 25 см3 ва ундан ортиқ, лекин 50 см3дан ошмайдиган, шунингдек, электр двигателининг қуввати 0,25 киловатт ва ундан ортиқ, бироқ 4 киловаттдан ошмайдиган, конструктив тезлиги соатига 25 километр ва ундан ортиқ, лекин 50 километрдан ошмайдиган транспорт воситалари (мопед ва скутер) учун алоҳида рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари жорий этилди ҳамда бу турдаги транспорт воситалари белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.

Мопед ёки скутерларни давлат рўйхатидан ўтказиш ЙҲХХ ҳудудий бошқармаларининг рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмалари томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистонда 2024 йил декабрида мототранспорт воситаларини (мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерлар) рўйхатдан ўтказиш учун БҲМнинг 1,5 баравари — 562 500 сўм миқдорида ставка белгиланган. Илгари бу БҲМнинг 1,75 баравари эди.

Мопед ва скутер ҳайдовчиларида “А” тоифадаги ҳайдовчилиик гувоҳномаси бўлиши 2025 йил 1 мартдан бошлаб талаб этилади. Ушбу транспорт воситаларини гувоҳномасиз бошқарганлик учун жарима солинади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '"Салимбойвачча" озодликка чиқди'ning rasmi

    Жамият 12.01.2025 21:34

    "Салимбойвачча" озодликка чиқди

    У суд ҳукмига кўра, 6 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган эди.

    'Қашқадарёдаги ўрмон хўжалигида дарахтлар кесиб ташланди'ning rasmi

    Жамият 12.01.2025 20:27

    Қашқадарёдаги ўрмон хўжалигида дарахтлар кесиб ташланди

    Дарахт кесганларни топиш учун ҳужжатлар ИИБга юборилган.

    'Самарқандда олтин ковлашга чиққан 2 фуқаро вафот этди'ning rasmi

    Жамият 12.01.2025 18:05

    Самарқандда олтин ковлашга чиққан 2 фуқаро вафот этди

    Вафот этганлардан бири 30, бири 20 ёшда бўлган.

    'Андижонда ўқитувчидан фарзандига баҳо қўйишни талаб қилган ота-она жазога тортилди'ning rasmi

    Жамият 12.01.2025 16:51

    Андижонда ўқитувчидан фарзандига баҳо қўйишни талаб қилган ота-она жазога тортилди

    Ўқитувчи ҳуқуқбузар ота-онадан моддий ва маънавий зарар ҳам ундириб олди.

    'Тошкентнинг айрим кўчалари транспорт ҳаракати учун чекланди'ning rasmi

    Жамият 12.01.2025 15:45

    Тошкентнинг айрим кўчалари транспорт ҳаракати учун чекланди

    Пойтахт кўчаларида байрам муносабати билан парад ўтказилиш режалаштирилган.

    'Женисбек Пиязов радарчиларга мурожаат қилди'ning rasmi

    Жамият 12.01.2025 14:03

    Женисбек Пиязов радарчиларга мурожаат қилди

    15 минутда 4 марта радарга тушган санъаткор жим турмади.