АсосийДунё

Эрон Канада, Панама ва Гренландияни АҚШ "тажовузи"га қарши қўллаб-қувватлашини билдирди

Эрон ҳарбийлари расмий ижтимоий тармоқ саҳифаси орқали Канада, Панама, Мексика ва Гренландияни АҚШнинг эҳтимолий тажовузи ва терроризмига қарши қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини маълум қилди.

'Эрон Канада, Панама ва Гренландияни АҚШ "тажовузи"га қарши қўллаб-қувватлашини билдирди'ning rasmi

The Mirror нашри шу ҳақда маълум қилган.

Бу баёнот АҚШ президенти Дональд Трампнинг Панама канали ва Гренландияни куч билан эгаллаш таҳдидлари ортидан янгради.

Трампнинг Канадага нисбатан босим ўтказиш ва уни АҚШнинг 51-штатига айлантиришга қаратилган иқтисодий босимлари ҳам халқаро ҳамжамиятда хавотир уйғотмоқда. Шунингдек, у Мексика кўрфазини "Америка кўрфази" деб қайта номлашни таклиф қилди, бу эса Мексика президенти Клаудия Шейнбаум томонидан кескин танқид қилинди.

Эрон ҳарбийларининг баёнотида шундай дейилади: "Биз ҳар доим бошқа миллатларни қўллаб-қувватлашга тайёр бўлганимиз каби, Эрон АҚШ “тажовузи ва терроризми”га қарши Канада, Мексика, Панама ва Гренландияга ёрдам беришга тайёр”.

Трампнинг бу каби империалистик риторикаси халқаро ҳамжамиятда, айниқса, Россия ва Хитой каби давлатларда, ўзларининг истилочилик сиёсатларини амалга оширишга рағбатлантириши мумкинлиги борасида хавотирлар пайдо бўлмоқда. Трампнинг собиқ миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Жон Болтон бу ҳолатни танқид қилиб, бундай баёнотлар бошқа давлатлар учун "мусиқа" каби эшитилишини таъкидлади.

Гренландия масаласида, Трампнинг иттифоқчилари АҚШнинг бу ҳудудни назорат қилишини стратегик жиҳатдан муҳим деб ҳисоблашмоқда. Гренландия Даниянинг автоном ҳудуди бўлиб, Дания эса НАТОнинг асосчиларидан бири ва АҚШнинг яқин иттифоқчиси ҳисобланади.

Абдуллоҳ Саййид

    Бошқа янгиликлар