AҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майк Уолц ўз баёнотида Украина Қуролли кучларида чақирув ёшини 18 ёшга тушириш тавсиясини берган. Уолц бу позицияни Украина армиясида аскарлар етишмаслиги билан изоҳлади. Financial Times газетаси шу ҳақда хабар берган.
Маслаҳатчи Майк Уолцнинг таъкидлашича, амалдаги чақирув ёши (25 ёш) ҳарбий қисмларни тўлиқ кадрлар билан таъминлаш имконини бермаяпти. Бўлажак Трамп маъмурияти, дейди Уолц, тинчлик битимларини тузиш учун жанг майдонидаги вазиятни тезда барқарорлаштиришга умид қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 2024 йил апрел ойида Украинада ҳарбий хизматга чақирув ёши 27 ёшдан 25 ёшга туширилган эди, декабр ойида эса AҚШ босими остида 2025 йил бошида бу чегара яна пастлатилиши мумкинлиги ҳақида баёнотлар берилган эди. Бу баёнотлар AҚШ томонидан Украина ҳарбий раҳбариятига босим кучайиб бораётганини тасдиқлайди.
Абдуллоҳ Саййид