Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятида 13 киши қўлбола усулда тайёрланган спиртлик ичимликдан заҳарланиб вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. darakchi.uz ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов билан боғланди.
Дастлабки маълумотга кура, вафот этганлар 5 киши бўлиб, уларнинг ҳаммаси жорий йилнинг 11 январь куни Самарқанд шаҳрида оламдан ўтган. Маълум қилинишича, улардан А.М., Ж.Б., В.Б., О.Т. ўз яшаш хонадонида, А.У. эса кўрсатилган ёрдамга қарамасдан шифохонада вафот этган. Уларнинг аксарияти спиртли ичимликка ружу қўйган шахслар бўлган.
Мазкур иш юзасидан қўшимча маълумот берилиши маълум қилинди.