Россия Федерациясининг Aрманистон Республикасидаги элчиси Сергей Копиркин Aрманистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди. Арманистон Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати шу ҳақда хабар қилган.
“2025 йил 12 январда Россия Федерациясининг Бутунроссия давлат телевидениесида “Вести недели” кўрсатувида Aрманистон республикаси суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига қарши қаратилган, сунъий равишда яратилган чақириқлар янграган. 15 январ куни Россия Федерациясининг Aрманистон Республикасидаги элчиси Сергей Копиркин Aрманистон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди.
Учрашув чоғида элчига тегишли норозилик нотаси топширилди”, — дейилади Aрманистон ТИВ матбуот хизмати хабарида.
Абдуллоҳ Саййид