АсосийДунё

Ғазода ҳалок бўлганлар сони 47 минг кишига яқинлашди

Сўнгги 24 соат ичида Исроил ҳужумлари туфайли 81 фаластинлик ҳалок бўлган, яна 188 нафари яраланган.

'Ғазода ҳалок бўлганлар сони 47 минг кишига яқинлашди'ning rasmi

Ғазо секторида Исроил қўшинлари билан тўқнашув оқбатида қурбон бўлган фаластинликлар сони 46 минг 788 нафарга етди. Бу ҳақда Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотларига таяниб, ИРНА хабар берди.

Сўнгги 24 соат ичида Исроил ҳужумлари туфайли 81 фаластинлик ҳалок бўлди, яна 188 нафари яраланди. 2023 йил 7 октябрдаги жанговар ҳаракатлар бошланганидан буён жами қурбонлар сони 46 минг 788 кишини, ярадорлар сони эса 110 минг 453 нафарни ташкил этади.

Бундан ташқари, Ғазо фуқаролик мудофааси томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, 16 январь куни кечқурун сулҳ эълон қилинганидан бери яна 77 нафар фаластинлик, жумладан, 21 бола ва 25 аёл ҳалок бўлган. Давом этаётган ҳужумларда 250 дан ортиқ киши жиддий жароҳат олган. Юқорида кўрсатилган сонлар яна ошган ҳам бўлиши мумкин.

Шу билан бирга, Қатар Бош вазири Муҳаммад бин Абдул Раҳмон Ол Соний Фаластин ва Исроил томонлари ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилганини маълум қилди. Сулҳ 19 январдан кучга кириши кутилмоқда ва келишув доирасида ҲАМАС фаластинлик маҳбусларни озод қилиш эвазига 33 нафар исроиллик гаровдан озод қилишга рози бўлди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қирол Чарлз III АҚШга давлат ташрифи билан келди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:28

    Қирол Чарлз III АҚШга давлат ташрифи билан келди

    Ташриф АҚШ ва Британия ҳукуматлари ўртасида Эрон бўйича қарашлар турлича бўлиб турган пайтга тўғри келди.

    'Путин Эрон ТИВ раҳбари билан учрашди'ning rasmi

    Дунё Бугун 06:43

    Путин Эрон ТИВ раҳбари билан учрашди

    Учрашувда Россия президентига Эрон олий раҳбари номидан махсус мурожаат етказилган.

    'Трампга суиқасд уринишида гумонланган шахсга айблов эълон қилинди'ning rasmi

    Дунё Бугун 05:13

    Трампга суиқасд уринишида гумонланган шахсга айблов эълон қилинди

    АҚШда ўқитувчи бўлиб ишлаган Коул Алленга Президент Дональд Трампга суиқасд қилишга уриниш айби қўйилди.

    'Трамп бир ойда камида 51 млн долларлик облигация сотиб олди'ning rasmi

    Дунё 27.04.2026 01:04

    Трамп бир ойда камида 51 млн долларлик облигация сотиб олди

    Бу ҳақда Reuters молиявий ҳужжатларга таяниб хабар берди.

    'Европа Иттифоқи Тожикистоннинг 3 банкини "қора рўйхат"дан чиқарди'ning rasmi

    Дунё 26.04.2026 12:20

    Европа Иттифоқи Тожикистоннинг 3 банкини "қора рўйхат"дан чиқарди

    Ушбу банклар Россияга қарши санкцияларни четлаб ўтишга кўмаклашганликда айбланган эди.

    'Колумбияда автобус портлатилди'ning rasmi

    Дунё 26.04.2026 07:46

    Колумбияда автобус портлатилди

    Ҳодиса ортидан ўнлаб одам ҳалок бўлди.