АсосийДУНЁ

Грецияда 15 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлар тақиқланади

Греция парламенти 2027 йил 1 январдан 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади.

'Грецияда 15 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлар тақиқланади'ning rasmi

Греция парламенти 2027 йил 1 январдан бошлаб 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади.

Қонун лойиҳасини давлат вазири Акис Скерцос киритган бўлиб, у парламентдаги овоз бериш жараёнида депутатларнинг аксарияти томонидан қўллаб-қувватланган.

Мамлакат бош вазири Кириакос Мицотакис мазкур тақиқ режалаштирилаётганини апрель ойида маълум қилган эди. У ташаббусни болаларнинг руҳий саломатлиги билан боғлиқ хавотирлар билан изоҳлаган.

Аввалроқ Туркияда ҳам 15 ёшга тўлмаган болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини чеклаш режалаштирилаётгани хабар қилинганди. Германия, Дания, Испания, Жанубий Корея ва Буюк Британияда ҳам шунга ўхшаш чораларни жорий этиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

    Бошқа янгиликлар