АсосийДунё

Покистон собиқ бош вазири Имрон Хон 14 йилга қамалди

Шунингдек, Имрон Хоннинг рафиқаси Бушра Биби ҳам етти йилга озодликдан маҳрум этилган.

'Покистон собиқ бош вазири Имрон Хон 14 йилга қамалди'ning rasmi

Покистон суди мамлакат собиқ бош вазири Имрон Хонни коррупция ишида айбдор деб топиб, уни 14 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади, деб хабар бермоқда Reuters.

Ҳукм 2023 йил августдан бери собиқ бош вазир сақланиб келинаётган Равалпинди шаҳридаги гарнизон қамоқхонасининг антикоррупция суди томонидан чиқарилган. 

Шунингдек, Имрон Хоннинг рафиқаси Бушра Биби ҳам етти йил муддатга озодликдан маҳрум этилган. У Адила қамоқхонасида ҳукм ўқилганидан кейин ҳибсга олинган. Эр-хотин 2018 йилда пора сифатида ер олганликда ва Al-Qadir Trust хайрия фондини бошқариш давомида ноқонуний даромад орттирганликда айбдор деб топилган. Reuters маълумотларига кўра, жуфтлик ўз айбига иқрор бўлмаган.

Имрон Хон Покистон ҳукуматини 2018 йилдан 2022 йилгача бошқарган. 2022 йил апрель ойида ишончсизлик вотуми оқибатида у ҳокимиятдан четлатилган. Таҳлилчиларга кўра, бу унга бош вазирлик курсисини эгаллашга ёрдам берган генералларнинг қўлловини йўқотгани учун содир бўлган.

2024 йил январь ойида Имрон Хон давлат сирларини ошкор қилганликда айбланиб, яна 10 йил қамоқ жазосини олган. Бир кун ўтгач, суд уни ва рафиқаси Бушрани коррупцияда айблаб, яна 14 йилга озодликдан маҳрум қилганди. Декабрь ойида Покистон ҳарбий суди Имрон Хоннинг ўтган йили ҳарбий объектларга уюштирилган ҳужумларга алоқадор 25 нафар тарафдорига ҳукм чиқарди. Хоннинг тарафдорлари икки йилдан 10 йил муддатгача озодликдан маҳрум этилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Москвадаги рейдда 426 нафар мигрант қўлга олинди'ning rasmi

    Дунё 17.01.2025 20:44

    Москвадаги рейдда 426 нафар мигрант қўлга олинди

    Уларнинг барчаси Савдо марказида ушланиб, ҳуқуқ-тартибот идораларига олиб кетилган.

    'Қозоғистон – Россия чегарасидаги битта пункт 16 ойга ёпилади'ning rasmi

    Дунё 17.01.2025 20:16

    Қозоғистон – Россия чегарасидаги битта пункт 16 ойга ёпилади

    Шу муносабат билан Ўзбекистон Транспорт вазирлиги миллий ташувчиларни огоҳлантирди.

    'Қирғизистонда йил бошидан бери қизамиқнинг 200 дан ортиқ янги ҳолати қайд этилди'ning rasmi

    Дунё 17.01.2025 18:26

    Қирғизистонда йил бошидан бери қизамиқнинг 200 дан ортиқ янги ҳолати қайд этилди

    2024 йилда Қирғизистонда 14 минг 380 қизамиқ касаллиги қайд этилган, шундан 5,7 мингтаси Бишкек шаҳрида.

    'АҚШ Жексон-Веникнинг Ўзбекистонга оид тузатишини бекор қилиши мумкин'ning rasmi

    Дунё 17.01.2025 14:54

    АҚШ Жексон-Веникнинг Ўзбекистонга оид тузатишини бекор қилиши мумкин

    Сенатдаги эшитувларда Марко Рубио ушбу тузатишни "ўтмиш сарқити" деб атади.

    'Истанбулда қўлбола алкоголдан вафот этган ўзбекистонликлар сони 14 нафарга етди'ning rasmi

    Дунё 17.01.2025 14:38

    Истанбулда қўлбола алкоголдан вафот этган ўзбекистонликлар сони 14 нафарга етди

    Яна 3 нафар ўзбекистонлик жонлантириш бўлимида ётибди.

    'Ғазода ҳалок бўлганлар сони 47 минг кишига яқинлашди'ning rasmi

    Дунё 17.01.2025 13:36

    Ғазода ҳалок бўлганлар сони 47 минг кишига яқинлашди

    Сўнгги 24 соат ичида Исроил ҳужумлари туфайли 81 фаластинлик ҳалок бўлган, яна 188 нафари яраланган.