АсосийДунё

Исроил 90 нафар фаластинлик маҳбусни озод қилди

Аввалроқ гаровга олинган уч нафар исроиллик ватанига қайтган эди.

'Исроил 90 нафар фаластинлик маҳбусни озод қилди'ning rasmi

Исроил Ҳамас ҳаракати билан Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув доирасида 90 нафар фаластинлик маҳбусни қамоқдан озод қилди. Бу ҳақда Reuters 20 январ, душанбага ўтар кечаси фаластинликлар озод этилган Исроил қамоқхона хизматига таяниб хабар бермоқда. Бу маълумотни AFP агентлиги журналистлари тасдиқлади.

Сўнгги маълумотларга кўра, ойналари қорайтирилган иккита автобус Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида жойлашган Офер ҳарбий қамоқхонаси ҳудудидан чиқиб кетган.

The Times of Israel нашрининг ёзишича, гап Ғарбий Соҳилнинг 78 нафар ва Шарқий Қуддуснинг 12 нафар фуқароси ҳақида кетяпти. Ynet портали маълумотларига кўра, улар орасида 69 нафар аёл, жумладан, бир нафар вояга етмаган қиз, 8 нафар вояга етмаган ўғил бола ва 12 нафар эркак нисбатан кичик жиноятлар учун судланган.

Ҳамас Исроилга гаровга олинган уч аёлни қайтарди

Бир неча соат аввал Фаластин ҳаракати гаровга олинган уч нафар исроиллик: 24 ёшли Роми Гонен, 28 ёшли Эмили Дамари ва 31 ёшли Дорон Штайнбрехерни озод қилган эди. Улар уришаётган томонлар ўртасидаги келишувнинг биринчи босқичини амалга ошириш доирасида Халқаро Қизил Хоч қўмитасига топширилди.

Исроил Мудофаа армияси (ЦАҲАЛ) маълумотларига кўра, озод этилганлар ҳарбийлар ва хавфсизлик кучлари ходимлари кузатуви остида Исроилга олиб кетилган ва аҳволини баҳолаш учун тиббий кўрикдан ўтказилади.

Исроил ҳукумати Ҳамас билан келишувни тасдиқлади

Исроил ҳукумати Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олганларни озод қилиш бўйича Ҳамас гуруҳи билан келишувни ниҳоят тасдиқлади. Бу ҳақда 18 январга ўтар кечаси бош вазир Бинямин Нетаняҳунинг идораси хабар берди.

Бош вазир идораси ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод қилиш 19 январ, якшанба куниёқ бошланишини айтди. Вазирлар маҳкамаси йиғилиши саккиз соат давом этди.

Американинг Axios порталига кўра, Нетаняҳу коалицион ҳукуматидаги 24 вазир келишув учун овоз берган, саккиз нафари қарши чиққан. AP агентлиги таъкидлаганидек, ҳукумат йиғилиши яҳудийларнинг шабат куни ишламаслик анъаналарига зид равишда ўтказилди, бу фақат истисно ҳолларда бўлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сурия уч давлатдан маҳсулот олиб киришни тақиқлади'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:22

    Сурия уч давлатдан маҳсулот олиб киришни тақиқлади

    Россия, Эрон ҳамда Исроилдан маҳсулот келтириш ҳолати аниқланса, улар мусодара қилиниши билдирилган.

    'Трамп митингда Украинадаги урушни тугатишга ваъда берди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:08

    Трамп митингда Украинадаги урушни тугатишга ваъда берди

    Трамп АҚШ тарихидаги "президентликнинг энг муваффақиятли 100 кунлиги"ни ваъда қилди.

    'Америкалик аёл сунъий интеллектга турмушга чиқди'ning rasmi

    Дунё 18.01.2025 21:03

    Америкалик аёл сунъий интеллектга турмушга чиқди

    Уларнинг муносабати 2021 йилнинг май ойида бошланган.

    'Туркияда спиртли ичимликдан заҳарланиб, яна 3 нафар ўзбекистонлик вафот этди'ning rasmi

    Дунё 18.01.2025 16:03

    Туркияда спиртли ичимликдан заҳарланиб, яна 3 нафар ўзбекистонлик вафот этди

    Аввалроқ, спиртли ичимликдан заҳарланиб вафот этган ўзбекистонликлар 14 нафар экани ҳақида хабар берган эдик.

    'Покистон собиқ бош вазири Имрон Хон 14 йилга қамалди'ning rasmi

    Дунё 18.01.2025 08:07

    Покистон собиқ бош вазири Имрон Хон 14 йилга қамалди

    Шунингдек, Имрон Хоннинг рафиқаси Бушра Биби ҳам етти йилга озодликдан маҳрум этилган.

    'Москвадаги рейдда 426 нафар мигрант қўлга олинди'ning rasmi

    Дунё 17.01.2025 20:44

    Москвадаги рейдда 426 нафар мигрант қўлга олинди

    Уларнинг барчаси Савдо марказида ушланиб, ҳуқуқ-тартибот идораларига олиб кетилган.