АсосийЖамият

Қирғизистонда экстремистик материалларни тарғиб қилган ўзбекистонлик аёл ушланди

Ҳозирда аёл вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган, тергов давом этмоқда.

'Қирғизистонда экстремистик материалларни тарғиб қилган ўзбекистонлик аёл ушланди'ning rasmi

Қирғизистоннинг Ўш вилоятида 28 ёшли хорижлик аёл ижтимоий тармоқ орқали экстремистик материалларни тайёрлаш ва тарқатишда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди. 

"Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ва Ўш вилояти ИИБ ҳамкорлигида ўтказилган интернетни мониторинг қилиш ва таҳлил қилиш бўйича қўшма тезкор тадбирлар давомида ўз саҳифаларида экстремистик ва террористик мазмундаги материалларни эълон қилган Instagram ва TikTok платформаларининг фаол фойдаланувчиси ҳақида маълумотлар олинди.

Ушбу ҳолат бўйича материаллар ЖКнинг 332-моддаси (экстремистик материалларни тайёрлаш, тарқатиш)да назарда тутилган жиноят аломатлари бўйича жиноятларнинг ягона реестрида рўйхатга олинди. Экспертиза материаллари Қирғизистон ҳудудида тақиқланган "Ислом давлати" халқаро террорчилик ташкилотига тегишли эканлигини кўрсатди. 

Махсус хизматлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар аниқлаган маълумотларга кўра, гумонланувчи 1997 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Ш.Н.Ш. эканлиги аниқланди. 

У жиҳод характеридаги аудио "нашида"ларни аёлларнинг диний бош кийими - "ниқоб"ни реклама қилган видеога жойлаб ижтимоий тармоқларда реклама қилган ва сотган. 

Ҳозирда аёл вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган, тергов давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар