АсосийСиёсат

“Ҳамма ҳокимлар ҳам қурилишнинг иқтисодиётимиз учун, аҳоли фаровонлиги учун қанчалик муҳимлигини тушуниб етмаяпти”

Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

'“Ҳамма ҳокимлар ҳам қурилишнинг иқтисодиётимиз учун, аҳоли фаровонлиги учун қанчалик муҳимлигини тушуниб етмаяпти”'ning rasmi

Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди. 

Ўтган йилнинг ўзида 100 мингдан зиёд хонадонга эга 2 минг 44 та кўп қаватли уй барпо этилди. Жон бошига уй-жой ҳажми 19 квадрат метрдан ошди (2020 йилда 16 квадрат метр бўлган).

Умуман, 2024 йили юртимизда 21,4 миллион квадрат метр турар жой ва 19,1 миллион квадрат метр нотурар объектлар, жами 40,5 миллион квадрат метр бино-иншоот қурилди. 

Ўтган йилда қурилган 100 минг хонадон ҳисобига пудратчилар, бошқарув ва сервис, қурилиш материаллари, транспорт каби соҳаларда 350 минг одам ишли бўлди. Мебель, электротехника, тўқимачилик, қурилиш материаллари соҳаларида қўшимча 11 триллион сўмлик бозор пайдо бўлди.

Қурилишни рағбатлантириш учун 2024 йилда 17 триллион сўм ипотека кредити ажратилди, қурувчи ва девелоперларга айланма учун жами 3 триллион сўм маблағ берилди.

Шу боис давлатимиз раҳбари ҳокимлар уй-жой қурилишига фақат ижтимоий ёки қурилиш масаласи деб эмас, балки ҳудудини иқтисодий ривожланишида асосий “драйвер” сифатида қараши зарурлигини таъкидлади.

Йиғилишда ҳамма ҳокимлар ҳам қурилишнинг иқтисодиётимиз учун, аҳоли фаровонлиги учун қанчалик муҳимлигини тушуниб етмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Ўтган йили уй-жой қурилишида Тошкент шаҳри, Навоий, Бухоро, Хоразм ва Самарқандда ишлар яхши ташкил қилингани айтилди.

Лекин “Янги Ўзбекистон” массивларидаги ишларнинг бориши қониқарсиз экани қайд этилди.

Қорақалпоғистон, Жиззах ва Сирдарёда эса инфратузилма ва қурувчилар билан ишлаш ўз ҳолига ташлаб қўйилган. Хоразмда 98 та, Бухорода 65 та, Жиззахда 19 та, Навоийда 12 та аукционда сотиб олинган ерда қурилиш бошланмаган.

Баъзи хонадонлар аҳоли ва инфратузилмадан узоқ, талаб бўлмаган жойда қурилгани учун бир йилдан бери сотилмаяпти.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Малтанинг Ўзбекистондаги элчихонасига янги Элчи тайинланди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 21:56

    Малтанинг Ўзбекистондаги элчихонасига янги Элчи тайинланди

    Икки давлат ўртасида дипломатик паспорт эгалари учун ўзаро визасиз режим жорий қилиш тўғрисида Битим имзоланди.

    'Шавкат Мирзиёев Европа Кенгаши Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 19:26

    Шавкат Мирзиёев Европа Кенгаши Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

    Унда икки томонлама ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиқилди.

    'Ўзбекистонда фуқароларга қурилиш бошидан ипотека ва субсидия олиш имкони берилади'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 16:22

    Ўзбекистонда фуқароларга қурилиш бошидан ипотека ва субсидия олиш имкони берилади

    Охирги икки йилда уй-жой қурилиши бўйича 5,5 мингдан зиёд қоидабузарлик аниқланган.

    'Шавкат Мирзиёев Россия мудофаа вазирини қабул қилди'ning rasmi

    Сиёсат 22.01.2025 15:24

    Шавкат Мирзиёев Россия мудофаа вазирини қабул қилди

    Учрашувда мудофаа идоралари ҳамкорлигини кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди.

    'Эркинжон Турдимов Сирдарё вилоятига ҳоким бўлди'ning rasmi

    Сиёсат 22.01.2025 11:09

    Эркинжон Турдимов Сирдарё вилоятига ҳоким бўлди

    Президент Фармонига кўра Эркинжон Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

    'Шавкат Мирзиёев Дональд Трампни Ўзбекистонга келишга таклиф қилди'ning rasmi

    Сиёсат 21.01.2025 17:49

    Шавкат Мирзиёев Дональд Трампни Ўзбекистонга келишга таклиф қилди

    Мирзиёев Трампни президентлик лавозимга расмий киришгани муносабати билан табриклади.