АсосийДунё

Шимолий Корея уруш учун Россияга янги турдаги қурол юборди

Янги қурол учириш қурилмаси ишга туширишга тайёр 12 та 122 миллиметрли ракета билан жиҳозланган.

'Шимолий Корея уруш учун Россияга янги турдаги қурол юборди'ning rasmi

Шимолий Корея урушда фойдаланиш учун Россияга фуқаролик юк машиналарига ўрнатилган ракета қурилмаларини юборди. Бу ҳақда Forbes хабар берди.

КХДР армияси мазкур қурилмаларни илк бор 2023 йилда Пхеньянда ўтказилган ҳарбий парад доирасида намойиш қилганди. Эндиликда улар Россия ғарбидаги Курск вилоятида кўриниш берди. Учириш қурилмаси ишга туширишга тайёр 12 та 122 миллиметрли ракета билан жиҳозланган. Ҳар бирининг учиш масофаси 30,5 километрни ташкил этади. Бу Шимолий Корея Россияга жойлаштирган бешинчи асосий техник бирлик ҳисобланади.

Юк машинасидаги учириш қурилмаси чекланган афзалликка эга. Учириш қурилмалари фуқаролик юк машиналарида жойлашгани тайёргарликсиз душманга тўсатдан ҳужум қилиш имконини беради. Аммо бу уларга жанг майдонида Украина артиллерияси ва дронларидан қочишга ёрдам бермайди.

Украиналиклар фронт чизиғи яқинида аниқланган фуқаролик автомобилларини портлатиш ёки портлатмаслик ҳақида деярли ҳеч қачон иккиланмайди. Энди улар шимолий кореяликлар ракеталарни юк машиналарига яширганини билгач, янада камроқ иккиланишади, деди Девид Акс.

Юк машиналарига яширилган учириш қурилмалари Курск вилояти учун бўлаётган жангда катта аҳамиятга эга бўлмаслиги мумкин.

Тизим Шимолий Кореянинг усти очиқ БМ-21 учириш қурилмасига асослангани сабабли, оддий артиллерияга қараганда аниқлик даражаси паст ва юқори аниқлик талаб этиладиган вазиятларда қўлланилиши мумкин эмас, деди АҚШ армияси вакиллари.

Жанубий Корея ва АҚШнинг ҳисоб-китобларига кўра, Шимолий Корея Россияга 10 мингдан ортиқ аскар юборган. Улардан баъзилари аллақачон Курск вилоятидаги жангларда қатнашган. Украина президенти Владимир Зеленский урушга юборилган Шимолий Корея аскарлари сони 100 мингга етиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган. Сеул маълумотларига кўра, КХДР Россияга оғир артиллерия – ўзиюрар гаубицалар ва кўплаб ракета тизимларини ҳам етказиб беради.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'АҚШ ташқи ёрдам дастурларини вақтинча тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилди'ning rasmi

    Дунё 25.01.2025 22:24

    АҚШ ташқи ёрдам дастурларини вақтинча тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилди

    Айни пайтда Америка ёрдамининг тўхтатилиши қай даражада кенг қамровли экани номаълум.

    'Илон Маск ва Дональд Трамп ўртасида зиддият юзага келди'ning rasmi

    Дунё 25.01.2025 20:38

    Илон Маск ва Дональд Трамп ўртасида зиддият юзага келди

    Бунга янги "StarGate" лойиҳаси сабаб бўлган.

    'Туркиядаги турар-жой биноси қулаб тушди'ning rasmi

    Дунё 25.01.2025 10:53

    Туркиядаги турар-жой биноси қулаб тушди

    Ҳодиса оқибатида камида 5 киши қулаган уй остида қолгани айтилмоқда.

    'Таиландда ҳаво ифлосланиши туфайли 352 та мактаб ёпилди'ning rasmi

    Дунё 24.01.2025 18:16

    Таиландда ҳаво ифлосланиши туфайли 352 та мактаб ёпилди

    Аҳолига шахсий транспортдан фойдаланмаслик тавсия қилинди.

    'АҚШ-Мексика чегарасига минглаб ҳарбийлар юборилади'ning rasmi

    Дунё 24.01.2025 08:46

    АҚШ-Мексика чегарасига минглаб ҳарбийлар юборилади

    АҚШ ноқонуний миграцияга қарши кураш бошламоқда.

    'Лос-Анжелесда яна ёнғин юз берди'ning rasmi

    Дунё 23.01.2025 13:33

    Лос-Анжелесда яна ёнғин юз берди

    Ўрмон ёнғинлари сабабли 31 мингга яқин одам мажбурий эвакуация қилиш тўғрисида билдиришнома олди.