АсосийДунё

Хитойнинг Шэньян шаҳридаги савдо марказида портлаш рўй берди

Қурбонлар ва жароҳатланганлар бор.

'Хитойнинг Шэньян шаҳридаги савдо марказида портлаш рўй берди'ning rasmi

2025 йил 26 январь куни Хитойнинг Шэньян шаҳридаги савдо марказида кучли портлаш содир бўлди. Ҳодиса натижасида камида уч киши ҳалок бўлди, 30 дан ортиқ киши турли даражада тан жароҳати олди.

Портлаш маҳаллий вақт билан соат 14:30 да юз берди. Ҳодиса содир бўлган пайтда савдо марказида кўплаб одамлар бўлган. Шаҳар расмийлари жабрланувчиларни яқин атрофдаги шифохоналарга етказди.

Портлаш сабаблари ҳозирча аниқ эмас. Терговчилар газ баллонининг портлаши ёки террорчилик ҳужуми эҳтимолини кўриб чиқмоқда. Ҳодиса жойида қутқарувчилар ва ҳуқуқ-тартибот органлари иш олиб бормоқда.

Шэньян шаҳридаги мазкур савдо маркази уч кун олдин Хитой раҳбари Си Цзиньпиннинг баҳор байрами муносабати билан табрик нутқи билан боғлиқ тадбирга мезбонлик қилган эди.

                                     Абдуллоҳ Саййид 

    Бошқа янгиликлар