АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенкони самимий қутлади

Давлатимиз раҳбари телефон орқали Лукашенкони Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади.

'Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенкони самимий қутлади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 январь куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенкони кеча бўлиб ўтган Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан самимий қутлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Давлатимиз раҳбари сайловчиларнинг фаол иштироки ва овоз бериш натижалари Беларусь халқи амалдаги Президентга юксак ишонч билдираётгани, амалга оширилаётган сиёсат ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни кенг қўллаб-қувватлаётганини яна бир бор тасдиқлаганини алоҳида таъкидлади.

Суҳбат чоғида ўтган йил 7-9 февраль кунлари Беларусь Президенти Александр Лукашенконинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш нуқтаи назаридан Ўзбекистон-Беларусь кўп қиррали шериклик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

2024 йилда товар айирбошлаш ҳажми 700 миллион доллардан ошди. Иқтисодиётнинг турли тармоқларида саноат кооперацияси лойиҳаларини жадаллаштириш, яқин ишбилармонлик ва ҳудудлараро алоқаларни, фаол маданий-гуманитар алмашинувларни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.

Ўзбекистон ва Беларусь етакчилари бўлажак тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқдилар.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 12:20

    Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди

    Биринчи Президент таваллуд кунига бағишланган тадбирлар Самарқанд ва Қарши шаҳарларида ҳам ўтказилди.

    '“Хотин-қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенция” тўрт тилда нашр этилди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 11:03

    “Хотин-қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенция” тўрт тилда нашр этилди

    Ўзбек, қорақалпоқ, инглиз ва рус тилида нашр қилинган тўплам тақдимот қилинди.

    'Ҳар бир тармоқ кесимида энергияни 10-15 фоиз иқтисод қилиш вазифаси қўйилмоқда'ning rasmi

    Сиёсат 29.01.2025 09:34

    Ҳар бир тармоқ кесимида энергияни 10-15 фоиз иқтисод қилиш вазифаси қўйилмоқда

    Ҳисоб-китобга кўра, 2030 йилда 117 миллиард киловатт соат, 2035 йилда эса 135 миллиард киловатт соат электр энергияси талаб этилади.

    'Ўзбекистонда хонадонлар томининг камида 50 фоизини қуёш панеллари билан қоплаш режалаштирилмоқда'ning rasmi

    Сиёсат 28.01.2025 16:07

    Ўзбекистонда хонадонлар томининг камида 50 фоизини қуёш панеллари билан қоплаш режалаштирилмоқда

    Шунингдек, 2 йил ичида 3 мингга яқин кичик гидроэлектростанциялар қуриш кўзда тутилган.

    'Ўзбекистон Судьялари Ассоциацияси раиси Убайдулла Мингбаевга фахрий унвон берилади'ning rasmi

    Сиёсат 28.01.2025 13:50

    Ўзбекистон Судьялари Ассоциацияси раиси Убайдулла Мингбаевга фахрий унвон берилади

    Шавкат Мирзиёевнинг "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси" унвонини бериш тўғрисидаги фармони эълон қилинди.

    'Қизириқ туманига янги ҳоким тайинланди'ning rasmi

    Сиёсат 28.01.2025 09:40

    Қизириқ туманига янги ҳоким тайинланди

    Шу пайтга қадар туман ҳокими вазифасида ишлаб келган Анвар Орипов ўз аризасига биноан лавозимидан озод этилди.