АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев Трампга таъзия йўллади

Марҳумларнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этди.

'Шавкат Мирзиёев Трампга таъзия йўллади'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳридаги Рональд Рейган номидаги аэропорт ҳудудида юз берган фожиали авиаҳалокат оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан  Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампга таъзия мактуби йўллади. Бу ҳақида Давлат раҳбарининг матбуот котиби маълум қилди.

Давлатимиз раҳбари марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига, бутун Америка халқига чуқур ҳамдардлик изҳор этди. 

Вашингтон шаҳрида йўловчи самолёти қўниш вақтида ҳарбий вертолёт билан тўқнашиб, Рейган аэропорти яқинидаги Потомак дарёсига қулаб тушди. Самолёт бортида 60 нафар йўловчи ва 4 нафар экипаж аъзоси бўлган. Дарёдан 18 кишининг жасади олиб чиқилди, шу билан бирга 4 киши сувдан тирик ҳолда чиқарилган. 

    Бошқа янгиликлар