Жорий йилнинг 29 январь куни Вьетнамнинг Пҳу Қуок шаҳрида 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси вафот этди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган Ўзбекистоннинг Индонезиядаги элчихонасининг Вьетнам Ташқи ишлар вазирлигига йўллаган мактубида шу ҳақида сўз боради.
Хатда қайд этилишича, ҳайдовчилик гувоҳномасисиз йўқ бўлган қиз скутер бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўлдан ҳаракатланиб келаётган автобус ғилдираклари остида қолиб кетади. Қиз олган жароҳатлари оқибатида вафот этган.