АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Малайзияга боради

Ташриф 4-5 февраль кунлари бўлиб ўтади.

'Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Малайзияга боради'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳимнинг таклифига биноан 4-5 февраль кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

Ташриф доирасида Куала-Лумпур шаҳрида Бош вазир Анвар Иброҳим билан икки томонлама музокаралар, Малайзиянинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар, қўшма бизнес форуми ва бошқа тадбирларда кўзда тутилган.

Бўлажак олий даражадаги музокаралар кун тартибидан Ўзбекистон-Малайзия дўстлик муносабатларини янада ривожлантириш ҳамда амалий ҳамкорликни, шу жумладан, савдо, инвестициялар, инновациялар, технологик кооперация, нефть-кимё, электроника, "яшил" энергетика, "ақлли" қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа кўплаб устувор йўналишларда кенгайтириш масалалари ўрин олган. Маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Етакчилар халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатларини ҳам кўриб чиқадилар.

Саммит якунида икки давлат ўртасидаги кенг кўламли шерикликни янада ривожлантиришга қаратилган Қўшма баёнот ва салмоқли битимлар тўплами қабул қилиниши режалаштирилган.

Таъкидлаш жоизки, ташриф арафасида Малайзияда бир қатор муҳим тадбирлар ўтказилмоқда.

Хусусан, етакчи таҳлил марказлари ва тадқиқот тузилмаларининг учрашуви бўлиб ўтди. Яқин кунларда Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ва маданий мероси тақдимотлари, икки мамлакат етакчи олий таълим муассасалари ректорлари форуми ва бошқа тадбирлар ўтказилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон ва Франция ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди'ning rasmi

    Сиёсат 12.03.2025 22:27

    'Ўзбекистон ва Франция етакчилари икки томонлама муносабатларни стратегик шериклик даражасига олиб чиқдилар'ning rasmi

    Сиёсат 12.03.2025 21:35

    Ўзбекистон ва Франция етакчилари икки томонлама муносабатларни стратегик шериклик даражасига олиб чиқдилар

    Елисей саройида Шавкат Мирзиёев ва Эммануэль Макроннинг музокаралари бўлиб ўтди.

    'Шавкат Мирзиёев БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти бош директорини қабул қилди'ning rasmi

    Сиёсат 12.03.2025 14:53

    Шавкат Мирзиёев БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти бош директорини қабул қилди

    Самарқанд шаҳрида ташкилот Бош конференциясининг 43-сессиясига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

    'Шавкат Мирзиёев БАА Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди'ning rasmi

    Сиёсат 11.03.2025 13:07

    Шавкат Мирзиёев БАА Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

    Самарқанд шаҳрида "Марказий Осиё - Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши" мулоқотининг иккинчи саммитини ўтказиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

    'Шавкат Мирзиёeв Эммануэль Макрон таклифига кўра 11-13 март кунлари Францияда бўлади'ning rasmi

    Сиёсат 11.03.2025 07:43

    Шавкат Мирзиёeв Эммануэль Макрон таклифига кўра 11-13 март кунлари Францияда бўлади

    Ташриф доирасида Париж шаҳрида олий даражадаги музокара ва тадбирлар, қатор учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

    'Хитой Ўзбекистонда таълим ва касбга тайёрлаш ўқув марказини очади'ning rasmi

    Сиёсат 10.03.2025 11:44

    Хитой Ўзбекистонда таълим ва касбга тайёрлаш ўқув марказини очади

    Шунингдек, «яшил» энергетика, қишлоқ хўжалиги, АКТ, туризм каби соҳа мутахассислари учун қайта тайёрлаш ва малака ошириш дастурлари ишлаб чиқилади.