Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) дзюдо бўйича Париж "Катта дубулға" турнири доирасида ўтган тадбирда 2024 йилнинг энг яхшиларини эълон қилди.
Унга кўра, Олимпия ўйинлари чемпиони Диёра Келдиёрованинг Олимпиадада япониялик Ута Абэ устидан қозонган ғалабаси "Йил воқелиги" номинациясида ғолиб деб топилди.
Шунингдек, Марко Шпиттка Ўзбекистон аёллар терма жамоасидаги иши учун "Аёллар терма жамоаларининг энг яхши мураббийи" номинациясини олди.