АсосийДунё

Дунёда вабо эпидемияси авж олмоқда — ЖССТ

33 мамлакатда яшовчи 805 мингга яқин кишига ушбу касаллик ташхиси қўйилган.

'Дунёда вабо эпидемияси авж олмоқда — ЖССТ'ning rasmi

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, ўтган йили дунёда вабога чалиниш ҳолатлари сезиларли даражада ошди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилди.

Хусусан, 33 мамлакатда яшовчи 805 мингга яқин кишига ушбу касаллик ташхиси қўйилган. Беморлардан 5 минг 800 нафардан зиёди эпидемия туфайли ҳаётдан кўз юмган. Хавотирли жиҳати, бу 2023 йилдагига нисбатан қарийб 100 мингтага, 2022 йилга қиёслаганда эса 340 мингтага кўпдир.

 Юқори ўсиш динамикаси асосан Шарқий Ўрта ер денгизи минтақасида қайд этилган. Жумладан, Яман бу борада етакчилик қилди: мамлакатда ўтган йили 260 мингдан ортиқ янги касалланиш ҳолатлари рўйхатга олинган. 

Шунингдек, Африка давлатларида ҳам эпидемия тарқалиши авж олган: Суданда 51 минг, Конго Демократик Республикасида 31 минг, Эфиопияда 27 минг ва Нигерияда 24 минг нафардан ортиқ кишида вабо аниқланган.

Экспертлар хулосасига кўра, бу касалликни жиловлаш мумкин. Бироқ фармацевтика компаниялари паст рентабеллик туфайли вабога қарши вакциналар ишлаб чиқаришни деярли тўхтатиб қўйган.

 Чунки аксарият вабо ўчоқлари энг қашшоқ мамлакатларда аниқланяпти. Табиийки, улар бундай ҳимоя воситаларини катта миқдорда харид қилишга қодир эмас.  

 Қолаверса, тоза ичимлик суви таъминоти, санитария ва гигиена қоидаларига амал қилиш вабо эпидемиясини тўхтатишнинг ягона ечими бўлиб қолмоқда. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Эрон: Ҳормуз бўғози фақат хавфсиз шароитда очилади'ning rasmi

    Дунё 28.04.2026 17:22

    Эрон: Ҳормуз бўғози фақат хавфсиз шароитда очилади

    Эрон томони таъкидлашича, минтақадаги ҳар қандай беқарорлик ёки ҳарбий хатарлар сақланиб қолса, бўғоз орқали эркин ҳаракатланиш чекланиши мумкин.

    'Москвада қурилаётган элита уйда катта ёнғин чиқди'ning rasmi

    Дунё 28.04.2026 17:09

    'Қирол Чарлз III АҚШга давлат ташрифи билан келди'ning rasmi

    Дунё 28.04.2026 10:28

    Қирол Чарлз III АҚШга давлат ташрифи билан келди

    Ташриф АҚШ ва Британия ҳукуматлари ўртасида Эрон бўйича қарашлар турлича бўлиб турган пайтга тўғри келди.

    'Путин Эрон ТИВ раҳбари билан учрашди'ning rasmi

    Дунё 28.04.2026 06:43

    Путин Эрон ТИВ раҳбари билан учрашди

    Учрашувда Россия президентига Эрон олий раҳбари номидан махсус мурожаат етказилган.

    'Трампга суиқасд уринишида гумонланган шахсга айблов эълон қилинди'ning rasmi

    Дунё 28.04.2026 05:13

    Трампга суиқасд уринишида гумонланган шахсга айблов эълон қилинди

    АҚШда ўқитувчи бўлиб ишлаган Коул Алленга Президент Дональд Трампга суиқасд қилишга уриниш айби қўйилди.

    'Трамп бир ойда камида 51 млн долларлик облигация сотиб олди'ning rasmi

    Дунё 27.04.2026 01:04

    Трамп бир ойда камида 51 млн долларлик облигация сотиб олди

    Бу ҳақда Reuters молиявий ҳужжатларга таяниб хабар берди.