АсосийСиёсат

Муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув эълон қилинди

Белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисидаги қарор имзоланди.

'Муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув эълон қилинди'ning rasmi

Президент муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув ва белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисидаги қарорни имзолади.

Ҳужжатга кўра, чақирилиш муддатини кечиктириш ёки чақирилишдан озод этиш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистон фуқаролари 2025 йил март-апрель ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилади.

Ҳарбий хизматга яроқли деб топилган, шу жумладан чекланган, шунингдек чақирилиш муддатини кечиктириш ёки чақирилишдан озод этиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ Қуролли Кучларда хизматни ўтаётган фуқаролар сафарбарлик чақируви резервига қабул қилинади.

Муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган ҳарбий хизматчилар 2025 йил март-апрель ойларида Ўзбекистон Қуролли Кучлари резервига ўтказилади.

    Бошқа янгиликлар