АсосийСиёсат

Онлайн кредит олиш тартиби соддалаштирилади

Президент давлат банклари онлайн хизматлар кўрсатишда хусусий банклардан орқада қолиб кетаётганини қайд этди.

'Онлайн кредит олиш тартиби соддалаштирилади'ning rasmi

Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича асосий вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, молиявий хизматлар ҳажмини 30 фоизга ошириш бўйича аниқ режалар белгиланган.

Президент давлат банклари онлайн хизматлар, аҳоли учун жозибадор янги маҳсулотлар яратишда хусусий банклардан орқада қолиб кетаётганини қайд этди.

Мисол учун, ўтган йили хусусий банкларда масофавий хизматдан фойдаланувчилар сони 32 фоизга ошган бўлса, давлат банкларида бор-йўғи 13 фоизга ошган. 

Банклар жорий йилда масофавий хизмат кўрсатишни камида 30 фоизга ўстириши муҳимлиги таъкидланди. Мисол учун, кадастр, солиқ, адлия идораларининг базаси банклар ахборот тизимига интеграция қилинса, гаровга қўйилган мулкни нотариусга бориб, тақиқ қўйиш амалиёти бекор бўлади.

Мутасаддиларга онлайн кредит олиш тартибини соддалаштириш бўйича қарор ишлаб чиқиб, киритиш топширилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шавкат Мирзиёев Япония Бош вазирининг махсус маслаҳатчиси бошчилигидаги делегацияни қабул қилди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 17:17

    Шавкат Мирзиёев Япония Бош вазирининг махсус маслаҳатчиси бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

    Бўлажак "Марказий Осиё + Япония" форматидаги биринчи саммитга тайёргарлик доирасида минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.

    'Ижтимоий солиқ бўйича имтиёз энди камида 3 млн сўм ойлик оладиган ва 30 ёшгача бўлган ишчиларга қўлланилади'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 15:52

    Ижтимоий солиқ бўйича имтиёз энди камида 3 млн сўм ойлик оладиган ва 30 ёшгача бўлган ишчиларга қўлланилади

    Хизматлар сектори учун 1 фоизлик ижтимоий солиқ ставкаси бўйича имтиёз муддати яна 3 йилга узайтирилади.

    'Равшан Усмонов Ўзбекистоннинг Исландиядаги биринчи элчиси бўлди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 15:36

    Равшан Усмонов Ўзбекистоннинг Исландиядаги биринчи элчиси бўлди

    Икки давлат дипломатик муносабатларни 1997 йилда ўрнатган.

    '“Конвертда” ойлик тўлаётган тадбиркорлар устидан назорат кучайтирилади — Президент'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 11:43

    “Конвертда” ойлик тўлаётган тадбиркорлар устидан назорат кучайтирилади — Президент

    Корхоналар ойликни тўғри кўрсатишга ўтгани ҳисобига, иш ҳақи 3,2 карра кўпайиб, қўшимча 2,1 триллион сўм солиқ тушган.

    'Малайзиянинг “AirAsia X” авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга ошириш учун рухсат олди'ning rasmi

    Сиёсат 06.02.2025 16:59

    Малайзиянинг “AirAsia X” авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга ошириш учун рухсат олди

    Тошкент – Куала-Лумпур йўналишида ҳафтасига жами 5 та қатнов амалга оширилмоқда.

    'Ўзбекистонда Малайзия ҳамкорлигида дрон ишлаб чиқарилади'ning rasmi

    Сиёсат 06.02.2025 09:33

    Ўзбекистонда Малайзия ҳамкорлигида дрон ишлаб чиқарилади

    Шунингдек, келишувга кўра, “Девзира” шоли уруғлари Малайзияга жўнатилади