Қитъанинг барча давлатларидан делегатлар, миллий велоспорт федерациялари мутасаддилари иштирок этган конгресс давомида мазкур спорт тури бўйича ўтган 2024 йил давомидаги тадбирлар, мусобақалар таҳлил қилинди. 2025 йилги спорт тақвим режаси тасдиқланди.
Конгрессда Осиё велоспорт конфедерациясининг ижроия қўмитаси аъзолигига янги номзодлар сайланди.
Делегатларнинг таклифи ва овоз бериши натижасида Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Козим Ўринбойхўжаев Осиё велоспорт конфедерацияси бош котиби вазифасига сайланди.