АсосийДунё

Туркияда 33 киши қалбаки алкоголь истеъмолидан вафот этди

Улар орасида ўзбекистонликлар йўқлиги хабар қилинди.

'Туркияда 33 киши қалбаки алкоголь истеъмолидан вафот этди'ning rasmi

2025 йил январь ойидан бошлаб мутасадди ташкилотлар томонидан Туркиянинг барча вилоятларида текширувлар ўтказилиб, катта миқдорда сохта спиртли ичимликлар ва техник спиртлар мусодара қилинди. Шу муносабат билан бир нечта шахсларга нисбатан жиноий иш очилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабар берди. 

7 февраль куни Анқара шаҳрида сохта спиртли ичимлик истеъмоли натижасида 33 нафар шахс ҳаётдан кўз юмгани, 20 нафар фуқаро эса касалхонага ётқизилгани ҳақида расмий маълумот берилди.

Элчихона билан биргаликда олиб борилган ўрганишлар натижасида вафот этганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқлиги аниқланди.

    Бошқа янгиликлар